17.11.2020. Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди даъвогар Бойназаров Неъмат Холмуродович манфаатида, жавобгар Ш.Рашидов туман ҳокимлигига нисбатан нафақа пули ундириш юзасидан Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига судда иштирок этиш учун мурожаат этди.
Мазкур суд ишида Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси Бурханов Алишер иштирок этди.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судида Н.Бойназаровнинг 2019 йил 9 август куни иш вақтида ваколат доирасида белгиланган ишлар билан шуғулланаётганда йўл-транспорт ходисасига учраши оқибатида тан жарохати олган ва Жиззах туманлараро 29-сонли ТМЭК хулосасига асосан 2 гуруҳ ногиронлиги ва касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлик даражаси 50 % қилиб белгиланган.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши мутахассиси суд ишида тегишли хужжатларни ўрганиб, етказилган зарар бўйича жабрланувчига бир марталик 16 739 472 (ўн олти миллион етти юзи ўттиз тўққиз минг тўрт юзи етмиш икки) сўм товон пуллари ва 697 478 (олти юзи тўқсон етти минг тўрт юзи етмиш саккиз) сўм миқдорида ойма-ой нафақа пули Ш.Рашидов туман ҳокимлиги томонидан тўлаб берилиши бўйича хулоса берди.
Ушбу хулосага асосан бир йўла нафақа ва товон пуллари суд қарорига билан жабрланувчи фойдасига ҳал этилди.
А.Бурханов
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассис.