17.11.2020. 2020 йил 16 ноябрь куни Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига оид видеоконференцалоқада (ВКА) тизим мутахассисларининг халқаро учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Халқаро меҳат ташкилотидан Гоча Александрия, Халқаро касаба уюшмалари конфедерациясидан Антон Леппик, Анна Сальникова, Ольга Николае ҳамда Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси, Украина, Белоруссия, Молдова, Грузия ва бошқа давлатларнинг меҳнат муҳофазасига масъул касаба уюшмалари фаолллари иштирок этишди.
Меҳнат жараёнида хавфни баҳолаш, Covid-19 билан иш жойида касалланишни касб касаллиги деб эътироф этиш ҳолати Европа давлатларидан Хорватияда, МДХдан Украинада махсус текшириш натижасида аниқланаётгани ва унинг ҳуқуқий асослари таҳлил этилди.
Дунё бўйича касаба уюшмалари мавжуд ташкилотларда ходимларнинг жамоа шартномалари билан қамраб олиниши ва меҳнат ҳуқуқлари таъминланиши юқори даражани кўрсатмоқда, деб алоҳида таъкидланди.
“Меҳнат муҳофазаси – иқтисодиётни кўтаришнинг асоси” мавзусидаги Ҳалқаро ВКАда “Пандемия даврида касаба уюшмалари фаолияти Европа тажрибасида” Виктор Кемпа, “Пандемия ва ўтиш даврининг концепцияси” бўйича Монтсеррат Мир маъруза қилдилар.
ВКА тарзида ўтган учрашувда барча давлат вакиллари Пандемия даврида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида гапириб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Нодира Каримова
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири