[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

18.11.2020. Бувайда тумани тиббиёт бирлашмасида 31 та бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари иштироки этган тадбирда Президентимизнинг Узбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойи иштирокчиларига йуллаган табриги мазмун-моҳиятини, шунингдек, мазкур нуфузли анжуманда кўтарилган масалалар қизғин муҳокама қилинди.

Тадбирда сўнгги йилларда мамлакатнинг ижтимоий хаётида касаба уюшмаларининг урни ва нуфузи ошиб бораётгани,касаба уюшмаларининг том маънода жамоат ташкилотига айланиб улгургани ва бунда касаба уюшмаси фаоллари ва аъзоларининг катта ўрни борлиги таъкидланди.

Айниқса, муҳтарам Президентимиз томонидан 11 ноябрни касаба уюшмалари куни деб эълон қилишни таклиф қилишлари унутилмас воқеалардан бўлди.

— Президентимизнинг касаба уюшмаларига бўлган юксак ишончи биз тиббиёт ходимларини ҳам рухлантириб, янада шижоат билан меҳнат қилишга куч бағишлади, — дейди  Бувайда тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Саидахон Абдуллаева. — Эл саломатлиги йўлида, Ватан равнақи, инсон манфаатлари йўлида хизмат қилишга, бизга бўлган юксак ишончни оқлаш йўлида астойдил меҳнат қиламиз.

***

Худди шундай тарғибот тадбири Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар бирлашган қўмитаси томонидан Фарғона шаҳар болалар шифохонасида ҳамда Бешариқ туман тиббиёт бирлашмасида ҳам ўтказилди. Тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирилган Президентимизнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойига йўллаган табригини тиббиёт ходимлари чексиз ғурур ва кўтаринки рухда қабул қилдилар.

Шунингдек, тадбир қатнашчилари  Федерация раиси Қудратилла Рафиқовнинг қурултойдаги маърузасида кўтарилган масалалар,  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшма ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати кенг ва чуқур таҳлил қилинди.

Ж.Эргашев