[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

19.11.2020. Худди шундай тарғибот-тадбири Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида ҳам бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг жамоат ташкилоти аъзоларига йўллаган табриги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойининг мазмун-моҳияти тиббиёт ходимларига етказилди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг жамоат ташкилоти аъзоларига йўллаган табриги ва 11 ноябрни касаба уюшмалари куни сифатида белгилаш ҳақидаги таклифлари барча касаба уюшмалари ходимлари учун тарихий сана бўлди.

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг касаба уюшмаларига табриги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқовнинг VIII қурултойдаги маърузаси, шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати қизғин муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида қатнашчилар Федерация раиси Қудратилла Рафиқовнинг Қурултойдаги маърузасида кўтарилган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.