[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

24.11.2020. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши аппарати меҳнат техник инспектори Д.Туйчиев, Самарқанд вилояти бўйича меҳнат техник инспектори У.Каримов, Самарқанд вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори У.Ганиевлар томонидан жорий йил 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимидаги Самарқанд шаҳрида жойлашган “Регионалгеология” давлат корхонаси, Пастдарғом туманида жойлашган “Мароқанд нефт базаси” масъулияти чекланган жамиятида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назорати ўтказилди.

Инспекция томонидан жойларда корхоналарда қабул қилинган жамоа шартномаларининг тарафлар томонидан мажбуриятларни бажарилиши, ходимларга берилган имтиёзлар ва кафолатларни белгиланиши ва улардан амалда ходимлар томонидан фойдаланишлари, дам олиш хоналари, ювиниш, кийиниш, ошхона, доимий фаолият кўрсатувчи комиссиянинг ўқитилиши ва шаҳодатдан ўтказилиши, ходимлар ишларни хавфсиз ва соғлом бажарилиши юзасидан йўриқлардан ўтказилиши, ходимларни мунтазам равишда билим савияларини ошириб борилиши, иш вақтида ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб ускуналардан жароҳатлаш хавфлилиги бўйича ўтказилган аттестация натижасига кўра, меҳнат шароити ноқулай ва зарарли иш жойларда банд бўлган ходимларни ҳар куни 0,5 литрдан сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари) билан таъминлаш;

қўшимча меҳнат таътиллар белгилаш;

қисқартилган иш соатлари белгилаш ҳамда имтиёзли равишда пенсия чиқиш ҳуқуқларидан фойдаланишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Инспекторлар томонидан корхонада коррупция ҳолати, иш соатлари, иш ҳақларини вақтида берилиши, меҳнат шароитлари, махсус кийим, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши, ошхона, ётоқхона, ювиниш, дам олиш хоналари аҳволи тўғрисида ишчи ва хизматчи ходимлар билан суҳбатлар ўтказилди.

Ўрганишлар меҳнатга оид муносбатлар бўйича аниқланган нуқсонларни амалий ёрдам кўрсатиш орқали жойида бартараф этиш ва айрим нуқсонларни бартараф этиш юзасидан иш берувчиларга бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар киритиш амалиёти билан олиб борилмоқда.

Жамоатчилик назорати давомида иш берувчиларга тарафлар томонидан қабул қилинган жамоа шартномаси талаблари бажарилиши, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланишлар ва касб касалликларига чалинишни олдини олиш, ходимларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасида билим кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш борасида тавсиялар берилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси