9.12.2020. Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида оммавий спортни ривожлантириш, бу орқали соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш мақсадида барча меҳнат жамоаларида ҳар ойнинг шанба куни “Спорт-саломатлик куни” деб белгиланди ва шу куни ходимларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.
Спорт билан шуғулланиш борасида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг раҳбар ва ходимлари ўрнак бўлмоқдалар. Улар нафақат ўзлари, балки оила аъзолари билан бирга спорт-саломатлик мусобақаларида иштирок этмоқдалар. Қуйида ана шундай тадбирлардан олинган суратларни эътиборингизга ҳақола этмоқдамиз.