9.12.2020. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан вилоятдаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида спортнинг оммавий турлари бўйича “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди. Ушбу спорт мусобақаларида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари ҳам иштирок этиб, спортнинг 4 тури бўйича беллашдилар.
Бундан ташқари Таълим ва фан ходимлари Ғаллаорол, Арнасой ва Зарбдор туман кенгашлари томонидан умумтаълим мактаблари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Отам, онам ва мен – соғлом оила!” оилавий спорт мусобақалари ўтказилди.
Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмалари томонидан ташкил этилган спорт мусобақаларида шифокорлар, ҳамширалар ва тиббиёт муассасаларининг техник ходимлари иштирок этдилар. Мусобақа ғолибларига эсдалик совғалари тақдим этилди.
Вилоят Автойўл тизимидаги Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Зарбдор, Мирзачўл, Фориш ва Шароф Рашидов туман йўллардан фойдаланиш корхоналари меҳнат жамоаларида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остидаги ўтказилган оммавий спорт мусобақаларида 640 нафар, ушбу беллашувларнинг шаҳар ва туман босқичларида эса 7 мингга яқин ишчи-ходимлар иштирок этдилар.