29.12.2020. Эътибор ва кўмакка муҳтож аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш доимо касаба уюшмаларининг диққат марказида бўлиб келган. Бу анъана Янги йил айёми арафасида янада кенг қулоч ёзмоқда.
Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси Кенгайтирилган йиғилишининг 2-сонли баёнига асосан, Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан 2020 йилнинг 28 декабрь куни вилоятнинг туман-шаҳарларида истиқомат қилувчи 52 нафар ”Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун туристик саёҳат ташкил этилди.
Ж.Эргашев