[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

29.12.2020. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан таълим тизими ходимлари ва профессор-ўқитувчилари мунтазам равишда қўллаб қувватлаб келинмоқда. Мазкур анъанага биноан жорий йилнинг 29 декабрь куни  А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг 2020 йил давомида энг юқори самара кўрсатган бир қатор профессор-ўқитувчилари ва ходимлари Республика кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирландилар.

Республика кенгаши бош мутахассиси Л.Турикова томонидан Институт профессор – ўқитувчиларининг машаққатли меҳнатлари катта самара бераётганлигини ҳамда халқ таълими тизимидаги муаммоларни ўрганиш ва ечими юзасидан таклифлар тайёрлаш борасида, шунингдек илмий-тадқиқот ишларида ҳам тармоқ касаба уюшмаси ташкилотлари яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди.

А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг ректори А.Раджиев томонидан касаба уюшмаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, ходимларнинг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлаш борасидаги самарали фаолиятини катта қизиқиш билан кузатаётганликларини ва институт ходимларига кўрсатилган эътибордан жуда миннатдор бўлганликларини маълум қилди.

Институт профессори, сиёсий фанлар доктори Ш.Пахрутдинов узоқ йиллардан бери касаба уюшмаси аъзоси эканлигини ва бугунги касаба уюшмаси фаолиятини юқори баҳолашини таъкидлади ҳамда институт профессор – ўқитувчилар номидан республикамиздаги барча устозларни табриклади.