[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

19.01.2021. Жорий йил 11 январь кунидан Республика Ишчи гуруҳи томонидан Мирзо Улуғбек туманида ижтимоий-иқтисодий ва маиший масалалар ҳамда аҳолининг долзарб муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси, вазирлик ва идоралар, секторлар, соҳавий ташкилотлар мутахассисларининг 30 нафардан ортиқ вакиллари иштирокида 15 та кичик Ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Маҳаллаларни ўрганиш бўйича кунлик графиклар тасдиқланиб, кўча, массив, кўп қаватли уйлар кесимида ишчи гуруҳлар бириктириб чиқилди. Аниқланган камчиликларни тезкор бартараф этилишини таъминлаш мақсадида соҳавий идора ва ташкилотларда масъуллар белгиланди.

Дастлаб туман ҳокимлигида йиғилиб, ҳар бир ишчи гуруҳ ҳамда соҳавий идора ходимларининг амалга оширадиган вазифалари атрофлича тушунтириб берилди.

Ишчи гуруҳлар томонидан 11-16 январь кунлари 1-сектор ҳудудидаги “Катта Қорасув”, “Гулсанам”, “Чимён”, “Султония”, “Шўртепа”, “Шукур Бурхонов” маҳаллаларидаги 100 та кўп қаватли уйлар, 1095 та якка тартибдаги уйлар ҳамда уларда истиқомат қилувчи 28263 нафар фуқаролар,
3 та тиббиёт муассасалари, 8 та мактабгача таълим ташкилотлари, 4 та мактаблар, 46 та кўчалар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар ўрганилиб,
121 та муаммолар аниқланди, уларнинг 43 таси (36 %) жойида бартараф этилди.