22.01.2021. Қашқадарё вилоятида меҳнатда ўрнак кўрсатган халқ таълими бўлимлари мудирлари, методистлари, ўрта умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда тизимда ўтказилган рейтинг натижаларига кўра юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчилар касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тизимли равишда санаторийларда соғломлаштириб борилмоқда. Хусусан, 2021 йил давомида вилоят бўйича 578 нафар педагог-ходимлар босқичма-босқич “Қашқадарё соҳили” санаторийсида соғломлаштирилиши белгиланган.
Куни кеча эъзозга сазовор педагоглардан 40 нафари мазкур сиҳатгоҳда тантанали кутиб олинди.
Ташрифнинг дастлабки куни дам олувчилар учун маданий тадбир ташкил этилди. Унда сўзга чиққан Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Кубаев, вилоят касаба уюшмалари ташккилотлари Кенгаши раиси Б.Жўраев, раис маслаҳатчиси Э.Ражабов ва вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Т.Каримовлар кейинги йилларда муҳтарам Президентимиз томонидан педагог-ходимларга кўрсатилаётган чексиз эътибор хусусида сўз юритдилар.
Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда дам олувчилар учун концерт дастури намойиш этилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати