[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

29.01.2021. Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Х.Олимжон маҳалласи, М.Хўшжаев кўчаси 31 а уйда яшовчи фуқаро Сарибоев Ўткир “Жиззахпахтасаноат Бирлашмаси” АЖда хизмат кўрсатиш бўлими етакчи мутахассиси лавозимида 2010 йилдан ишлаб келган ва 2015 йилнинг 24 июнь куни йўл-транспорт ходисасига учраб оғир тан жарохати олган. Йўл-транспорт ҳодисаси ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилиб, Н-1 шаклидаги далолатнома расмийлаштирилган ва иш берувчи томонидан тасдиқланиб, “Жиззахпахтасаноат Бирлашмаси” АЖ томонидан ҳисобга олинган. “Жиззахпахтасаноат Бирлашмаси” АЖ жабрланувчига ойма-ой тўланиши лозим бўлган соғлиғига етказилган зарар пулларини ўз вақтида тўламаётганлиги ва зарар пулларини ундириб бериш бўйича Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига ариза билан мурожаат қилган.

Ариза Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси А.Бурханов томонидан ўрганилганда “Жиззахпахтасаноат Бирлашмаси” АЖ Сарибоев Ўткирдан 2019 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг 1 сентябригача жами соғлиғига етказилган зарар пулларидан 13 226 117 (ўн уч миллион икки юз йигирма олти минг бир юз ўн етти) сўм қарздорлик мавжудлиги аниқланди.

Ушбу соғлиғига етказилган зарар пулларини тўлаб бериш бўйича “Жиззахпахтасаноат Бирлашмаси” АЖ иш берувчисига 2020 йилнинг 2 сентябрь куни №01-07/964 сонли тақдимнома киритди.

“Жиззахпахтасаноат Бирлашмаси” АЖ иш берувчиси тақдимномадаги талабларни бажармаганлиги сабабли низони суд тартибида кўриб чиқишлик учун жабрланувчи Сарибоев Ўткирнинг манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига даъво аризаси киритди.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди 2020 йилнинг 18 декабрь куни ишни кўриб чиқиб, “Жиззахпахтасаноат Бирлашмаси” АЖдан Сарибоев Ўткир фойдасига 13 226 117 (ўн уч миллион икки юз йигирма олти минг бир юз ўн етти) сўм соғлиғига етказилган зарар пуллари ҳамда 800 000 (саккиз юз минг) сўм маънавий зарар ундириш тўғрисида Ҳал қилув қарор чиқарди.

А.Бурханов

Жиззах вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси