[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

08.02.2021. «Сирдарё вино» акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари ойлик иш ҳақлари вақтида берилмагани боис Сирдарё вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасига шикоят билан мурожаат қилишга мажбур бўлишди. Мурожаат ўрганилиб, иш берувчи номига тақдимнома киритилди ва 94 нафар ходимга 30 миллион сўм иш ҳақи тўлаб берилди.

Фуқаро Фарҳод Имомқулов турмуш ўртоғи Дилфуза Имомқулова «Сайхун-мед-сервис» МЧЖда ишлаши, унга иш берувчи томонидан туғуруқдан олдинги ва туғуруқдан кейинги таътиллари учун ҳақ тўланмаётганидан шикоят қилди. Меҳнат-ҳуқуқ инспектори аралашуви билан ходим фойдасига 2 миллион 850 минг сўм таътил пуллари ва 488 минг сўм бир марталик суюнчи пули ундирилди.
Фуқаролардан ўтган йилнинг 1 июнидан бошлаб йил якунига қадар 40 та ариза келиб тушди. Биргина иш ҳақидан қарздорлик бўйича 3 та кўрсатма берилган бўлиб, 96 нафар ходимнинг 35,4 миллион сўм иш ҳақи тўлаб берилишига эришилди. 19 та ташкилот ва корхона раҳбарларига ёзма кўрсатмалар киритилди. Натижада, 24 нафар шахснинг ҳуқуқи тикланди.

Шириной Умаралиева
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Сирдарё вилояти бўйича ҳуқуқ ва техник инспектори