12.02.2021. Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнини ёшлар иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Зотан, юксак билимли, интеллектуал салоҳиятли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бири бўлиб, бугунги кунда ушбу йўналишда аниқ чора-тадбирлар рўёбга чиқарилмоқда.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан 2021-йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”деб эълон қилиниши ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Вилоятимизда ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, ҳимоя қилиш ва кафолатлаш борасида аниқ манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг “2021 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган Ёшлар дастури” асосида тармоқ касаба уюшмалари тизимида фаолият кўрсатаётган ёшлар билан очиқ мулоқотлар туман ва шаҳарларда ўтказилмоқда.
Касаба уюшмалари томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот Самарқанд тумани халқ таълими бўлимида, Нуробод туманидаги 2-умумтаълим мактабида ўтказилди, унда таьлим муассасаларида фаолият юритаётган ёш ходимлар, ёш спортчилар иштирок этишди.
Мулоқотда бугунги кунда мамлакатмизда ёшларга берилаётган кенг имконятлар ва амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида, шунингдек, жамоа шартномалари ва келишувларининг «Ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар» тўғрисида иш берувчи ва касаба уюшмаларининг вазифалари, меҳнат жамоасида ёш мутахассисларни меҳнат жараёнига кўникиб кетишлари учун “Устоз – шогирд” анъанасини тизимли йўлга қўйиш борасида фикр юритилди.
Очиқ мулоқотда, юзма-юз суҳбатларда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, корхона, ташкилот ва муасасаларда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар бўйича таклифлар беришди ва ёшлар ташаббусларини рўёбга чиқариш учун мавжуд имкониятлар ҳақида фикр юритидилар.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси томонидан тадбирда фаол иштирок этган 10 нафар ёшларга китоб, ёш спортчи қизларга совғалар топширилди.
Бир сўз билан айтганда, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш устувор вазифамиз шиори остида ўтказилган мулоқотларда ёшларги тегишли тавсиялар берилди.
Акбар Абдусаидов
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши расининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси