[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.02.2021. Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ёшларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида вилоятимизда фаолият кўрсатаётган барча соҳа вакиллари ҳамжиҳатликда фаолият олиб бормоқдалар.

Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг “2021 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган Ёшлар дастури” асосида тармоқ касаба уюшмалари тизимида фаолият кўрсатаётган ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Дастур доирасида навбатдаги очиқ мулоқот тармоқ касаба уюшмалари томонидан Нарпай тумани халқ таълими бўлимида, Пахтачи тумани 25 сонли мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди, унда турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган ёш ишчи ходимлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқотларда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси, агросаноат ходимлари касаба уюшмаси, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раислари иштирок этишди.

Мулоқотларда касаба уюшмалари томонидан ишчи-ходимларни қўллаб-қувватилаш борасида амалга оширилаёган ишлар тўғрисида, шунингдек иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи жамоа шартномаларида назарда тутилган ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашув давомида ёшлар ўзларини ўйлантираётган масалалар, қизиқтираётган саволлар ва таклифлари билан ўртоқлашди.

Мулоқот сўнгида, тармоқ касаба уюшмалари томонидан тизимда фаолият кўрсатаётган фаол 30 нафар ёшларга ташаккурнома ва совғалар топширилди.

Акбар Абдусаидов

Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши расининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси