22.02.2021. Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Шу ўринда ёшлар билан ишлашда нафақат давлат муассасалари, балки жамоат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этаётганини қайд этиш жоиз.
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг “2021 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган Ёшлар дастури” асосида тармоқ касаба уюшмалари тизимида фаолият кўрсатаётган ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.
Дастур доирасида касаба уюшмаси томонидан навбатдаги очиқ мулоқот Булунгур туман 2-сон касб-хунар мактаби фаоллар залида ўтказилиб, унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармасининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Б.Турабов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Булунғур туман бўлинмаси кенгаши раиси Д.Умматов, Агросаноат ходимлари касаба уюшмалари туман кенгаши раиси С.Эрназаровлар ва турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган ёш ишчи ходимлар ва талаба ёшлар иштирок этишди.
Сўзга чиққан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармасининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Б.Турабов мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида олиб борилаётган ишлар, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш ҳамда “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарининг аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар, жамоа шартномаларнинг имтиёзи ва кафолатлари тўғрисида фикр юритди.
Савол-жавоб, фикр ва мулоҳазаларга бой тарзда ўтган очиқ мулоқотда ёшларга зарурий тавсия ва тушунтиришлар берилди.
Мулоқот сўнгида, тармоқ касаба уюшмалари томонидан фаол ёшларга 60 дона китоблар туҳфа этилди.
Акбар Абдусаидов – Самарқанд вилояти касаба
уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши расининг
ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси