01.03.2021. Хоразм вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси ва Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Унга кўра, саккизта йўналишда тизимли ишлар олиб борилади. Биринчи галда юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқарашга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантиришга эътибор қаратилади. Шунингдек, ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шарт-шароитлар яратилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этилади. Соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги ғоялари кенг тарғиб қилинади. Бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ижодий тўгараклар ва хорижий тилларни ўрганишга кенг жалб этилади, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашилади. Ёш оилалар, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланади.
Бахтиёр Исмоилов
Хоразм вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси