16.03.2021. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарлигидаги Республика комиссияси ва унинг таркибидаги Ишчи гуруҳлар мамлакатимиз ҳудудларида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқдалар.
Мазкур жараёнда ишсиз ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, томоркадан даромад манбаи сифатида фойдаланишлари учун кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кредитлар ажратиш, бокувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатиш, ижтимоий ёрдамга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатиш, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга моддий ёрдамлар кӱрсатиш, нотурар жойларда истиқомат килаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар-жой мавжуд бўлмаган хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, қарамогида бир ва ундан ортик I гурух ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёлларга, тиббий ҳимояга мухтож эҳтиёжманд хотин-қизларга, ҳукукий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизларга, психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизларга амалий кўмак кўрсатиш соҳасида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Республика Касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси бир вақтнинг ўзида оғир ижтимоий вазиятга тушган 30 ёшдан юқори бўлган “Аёллар дафтари”га киритилганлар билан ишлаш тизимида амалга оширилаётган ишларни таҳлилий ўрганиб, бу борада зарур амалий ёрдамларни кўрсатмоқдалар.
Мазкур жараёнлар ҳудудларда қизғин давом этмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати