- ACTRAV нинг кейинги йиллардаги фаолияти натижаларига қандай баҳо берасиз?
ACTRAV ҳар доим меҳнаткашларни улар дуч келаётган, салоҳиятни ошириш билан боғлиқ бўлган энг долзарб, шунингдек узоқ муддатли институционал муаммоларини ҳал қилишда фаол қўллаб-қувватлаган.
У кейинги пайтларда ХМТнинг COVID-19 инқирозининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини енгиб ўтиш бўйича тўрт компонентли сиёсати билан бирга ривожланмоқда.
Биринчидан, касаба уюшмаларининг инқироз меҳнат бозорига қандай таъсир кўрсатиши ҳақидаги хабардорлиги кучайди, Халқаро меҳнат стандартлари сифатида тақдим қилинадиган, пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини енгиб ўтишга мўлжалланан энг долзарб меҳнат стандартлари тўғрисидаги маълумотлар эса инқирозлар пайтида ҳар доим «муносиб меҳнат компаси» бўлиб хизмат қилган.
Ушбу дастлабки қадамлар ортидан касаба уюшималари олдинги қаторларда меҳнат қиладиган ишчиларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини ҳимоя қилишда, янги меҳнат шароитларининг муҳокамасида, ишчиларнинг маълум тоифалари муҳофазасида, ижтмоий таъминот ва бандликни ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг ролига бағишланган вебинарлар туркуми ўтказилди.
Бундан ташқари, уларнинг ҳукуматлар ва иш берувчилар билан бандлик, ижтимоий ҳимоя, иш ҳақини ҳимоялаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда инқирозни ва тиклаш бўйича хатти-ҳаракатларни инсонга йўналтирилган бошқариш масалалари бўйича самарали ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида касаба уюшмалари етакчилари ва уларнинг ходимлари учун бир қатор онлайн-тренинглар ўтказилди.
Инқироз оқибатиларидан ниҳоятда ҳимоясиз қолган ходимларнинг муайян тоифаларини (ёшлар, хотин-қизлар, норасмий иқтисодиётда банд ходимлар, уй хизматчилари, меҳнат мигрантлари, денгизчилар ва ҳ.з.ларни) ҳимоялаш бўйича тавсиялар берилди.
Кўплаб касаба уюшмалари федерациялари ва уларга аъзо ташкилотларга сифатли интернет хизматлардан фойдаланиш ва интернет-коммуникация платформаларидан фойдаланишга ўргатишда ёрдам кўрсатилди. Бунинг натижасида юқори малакали касаба уюшмалари ходимлари музокаралар давомида Covid-19 дан жабрланган ходимларнинг таътилини узайтириш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар ва баёномаларга иш жойларида ишчиларни ҳимояловчи ва вирус тарқалишининг олдини олувчи тузатишлар киритиш, коронавирусдан кейин тезда тикланиш учун малакали ишчи кучини сақлаш мақсадида янги уч томонлама ва икки томонлама тармоқ келишувларига эришганлигига гувоҳ бўлдик.
Бундан ташқари, биз меҳнат қонунчилигига ўзгаришлар муваффақиятли киритилгани ҳолатларини ҳам кузатдик. Уларга кўра, муносиб меҳнат элементлари масофавий иш қоидаларига киртилди, шунингдек, қабул қилинган сиёсий чоралар ўзларини мустақил иш билан таъминловчилар ва норасмий иқтисодиётда банд ходимларга йўқотилган даромад ўрнини қоплаш учун давлат жамғармаларидан фойдаланиш имконини берди.
Айрим ҳолларда ACTRAV давлат сиёсати оқибатларининг касаба уюшмалари таҳлилига кўмаклашди, ва олинган хулосалар сиёсий мулоқотни янгилашга ва ходимлар учун қулай бўлган қарорларни илгари суришга ёрдам берди.
Айни пайтда, англашинарликки, сиёсий маслаҳатлар, экспертлар ва ACTRAV томонидан руҳлантирилган ҳолда тобора кўпроқ касаба уюшмалари ўз касаба уюшмаларининг келажагини ўзгартириш чоралари тўғрисидаги ички мунозараларга жалб қилинмоқда. Ушбу муҳокамалар доирасида айримлар янги стратегияларни қабул қилди, ўз уставлари ва қонун ости ҳужжатларига тегишли тузатишларни киритди. Шуни мамнуният билан таъкидлайманки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси – уларнинг биридир. Натижада, ноанъанавий ишлар билан банд бўлган ходимлар, мавсумий ишчилар ва платформавий иқтисодиёт ходимлари давом этаётган Сovid-19 инқирози даврида касаба уюшмаларининг ҳимоясидан, хизматларидан ва вакиллигидан фойдаланган. ACTRAV салоҳиятни мустаҳкамлашни ва ташкилотларнинг ходимларини зарур билим ва кўникмалар билан таъминлашни, шу жумладан, таълимий ва реклама характеридаги материалларни тарқатиш, илғор тажрибани, олинган сабоқларни кенгайтириш ва нусхасини кўпайтириш орқали давом эттирмоқда.
Сўнгги бир неча йил давомида ACTRAV бутун дунёда ХМТ конвенцияларини ратификация қилишга интилаётган касаба уюшмаларини қўллаб-қувватлашни кучайтирди. Ушбу хатти-ҳаракатлар айниқса, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда муваффақиятли бўлди, бу ерда барча устувор конвенциялар, жумладан 144-сонли конвенцияни умумий ратификация қилишга эришилди. Бу ўринда касаба уюшмалари федерациялари катта ҳисса қўшган, ва улар орасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси муҳим ўрин эгаллайди.
- AСTRAV яна қандай битимлар ва тавсиялар бўйича иш олиб бормоқда?
- Маъмурий кенгаш диққат марказида бўлган Халқаро меҳнат стандартлари / бу йил ва яқин йилларда текшириш учун Халқаро меҳнат конференцияси.
- Ишлаб чиқиш босқичида турган ҳамда яқин келажакда Халқаро меҳнат конференциясида қабул қилиниши мумкин бўлган восита(лар).
Халқаро Меҳнат конференциясининг (ХМК) 2021 йилга мўлжалланган Кун тартиби аниқ бўлиб, у иккита умумий мунозараларга тааллуқли. Биринчиси – меҳнат соҳасидаги тенгсизлик масаласи, иккинчиси Узлуксиз таълим (УТ) масаласи ҳисобланади, ва, табиийки, ХМКда Стандартларни қўллаш бўйича қўмита бўлади. Шунингдек, ижтимоий ҳимоя / ижтимоий таъминот масаласини даврий равишда муҳокама қилиш (ДМ) режалаштирилмоқда. Бўлажак даврий муҳокамалар ҳақида: биз қарор жорий цикл учун қабул қилинган, деб айтишимиз мумкин (кейинчалик қарорни Маъмурий кенгаш қабул қилади), аммо асосан, келажакка оид муҳокама бандлик бўйича 2022 йилни, меҳнат муҳофазаси бўйича 2023 йилни ва меҳнат соҳасидаги Фундаментал Тамойиллар ва қоидалар бўйича 2025 йилни қамраб олади.
Бу йил Бош директорнинг ҳисоботи Covid-19 га бағишланган бўлади, шу сабабли унга, шунингдек World of Work (Меҳнат дунёси) саммитига ҳавола келтирилади.
2022 йил кун тартибига келсак, бандлик бўйича даврий муҳокамалардан ташқари, ХМТ амалиёт ўташ масалалари бўйича биринчи стандарт муҳокамани режалаштирган.
2022 йилда меҳнат ва саломатликни муҳофаза қилиш масалалари (ММ) фундаментал ҳуқуқ масаласи сифатида муҳокама қилиниши керак (бу Танлов қўмитасида амалга оширилиши мумкин). Меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларининг янада кенг муҳокамаси март ойида бўлиб ўтади.
Тахминий мавзулар бўйича (ҳали ҳал қилинмаган), улар умумий муҳокаманинг бир қисми бўлиб, тахминий стандарт созлашларни қамраб олиши мумкин. Булар юзасидан қуйидаги шарҳларни келтиришимиз мумкин:
2021 йилнинг март ойи – 2023 йилда стандартни ўрнатиш ҳақида қарор қабул қилиш учун сўнгги имконият эканлигини ҳисобга олсак, биологик хавфлар тўғрисидаги бўлажак стандарт 2023 йилда муҳокама қилиниши мумкин.
2021 йилнинг иккинчи ярмида Халқ таълими вазирлигининг рақамли платформадаги фаолияти бўйича сўровлар кўп, демак бу 2023 йилда меҳнат муҳофазаси масалаларини даврий равишда муҳокама қилиш учун асос бўлиб хизмат қилиши ва 2024 йилда стандартлар ўрнатилиши мумкинлигига тайёр бўлиш имкониятини бериши мумкин.
Келажакда стандартлар ўрнатилишига қайси бандлар хизмат қилишини муҳокама қилишда – Стандартларни қайта кўриб чиқиш механизмини муҳокама қилиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади, аммо муҳокаманинг бир қисмига айланиши мумкин бўлган айрим мавзулар парвариш ва ахборот соҳаси ходимларини қамраб олиши мумкин.
ACTRAV барча замонавий Халқаро меҳнат стандартларини илгари суриш бўйича фаол иш олиб боради, ва бунда ходимларнинг турли тоифаларини ҳимоя қилишда алоҳида аҳамиятга эга бўлганларга алоҳида эътибор қаратади. Бу жиҳатдан қабул қилинган иккита охирги конвенция – «Уй хизматчилари учун муносиб меҳнат тўғрисида»ги 189-сонли ва «Зўравонлик ва таъқибларни йўқ қилиш тўғрисида»ги 190-сонли конвенциялар барча шахслар, айниқса, уй меҳнати секторида ҳамда меҳнат соҳасида зўравонлик ва тақиблардан азият чеккан шахсларнинг аксариятини ташкил этувчи меҳнаткаш хотин-қизларнинг муносиб меҳнатини рағбатлантиришда асосий ўрин эгаллайди.
- Сўнгги йилларда Ўзекистонда уч томонлама шериклар, хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан амалга оширилган ишларни қандай баҳолайсиз?
Нисбатан қисқа вақт ичида ХМТнинг бир қатор конвенцияларини ратификация қилиш эвазига муносиб меҳнатни илгани суришда Ўзбекистон эришган марралар, шунингдек тизимли болалар меҳнатига барҳам бериш ва қишлоқ хўжалигида мажбурий меҳнатни сезиларли даражада қисқартириш соҳасидаги улкан ютуқлари кенг кўламда тан олинган. Ўзбекистон минтақадаги ХМТнинг барча асоссолувчи ва устувор конвенцияларини ратификация қилган кам сонли мамлакатлардан бири. Англашинарликки, ушбу ютуқда Ўзбекистоннинг уч томонлама ижтимоий шерикларининг катта ҳиссаси бор. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ХМТ конвенцияларини ратификация қилишда, сиёсий ва қонунчилик ислоҳотларида фаол иштирок этади, ва бунда Халқаро меҳнат стандартларига кўпроқ риоя қилишни тарғиб қилади ва ратификация қилишга чорлайди. Ушбу ҳолатларни яқинда қабул қилинган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонун, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонун, Меҳнат кодекси, «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун ва ҳ.к.лар мисолида кўриш мумкин.
Яқинда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, ўз устави ва қоидаларини ўзгартириш орқали ўз хизматларини кенгайтириш ҳамда ноанъанавий ва ностандарт бандликни ҳимоя қилишда жиддий ютуқларга эришди. Таъкидлаш керакки, амалга оширилган ўзгаришлар қишлоқ хўжалигида мавсумий ишчилар сонини жиддий тарзда ташкил қилишга, ишчи-ходимларнинг кам таъминланган тоифасини расмийлаштиришга, уларнинг ҳуқуқ ва кафолатларини ҳимоялашга кўмаклашди.
ACTRAV ўз ролини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг институционал ва ташкилий салоҳиятини янада қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, уюшмалар эркинлигига, меҳнаткашларнинг мустақил ва демократик ташкилотларини яратиш ҳуқуқига нисбатан ҳурматни илгари суришда деб билади, токи касаба уюшмалари яқинда ташкил топган республика ва ҳудудий уч томонлама комиссиялардаги ижтимоий мулоқотларда кучлироқ ҳамкор мавқеини эгаллай олсин.
- Касаба уюшмалари олдида кўпроқ эътиборни талаб қиладиган қандай асосий вазифалар турибди? Пандемиядан кейинги даврда энг муносиб меҳнат дунёсини яратиш борасида ACTRAVнинг тавсиялари қандай?
Англашинарликки, дунё мушкул даврларни бошидан кечирмоқда. Ўйлайманки, дунё аллақачон ўтиш дарвини бошидан кечираётганлигини айтиш адолатли бўлар эди. Covid-19 фақат ўзгаришлар суръатини жадаллаштирди ҳамда бутун дунё бўйлаб ходимларнинг институционал ва операцион тузилмаларига таъсир кўрсатмоқда.
Ёшликдан қарилик даврига, норасмий иқтисодиётдан расмий иқтисодиётга, нормал иш вазиятидан масофали ишга ўтиш, рақамли трансформация, экологик нуқтаи назарларга кўра ўтишлар – улар касаба уюшмаларида кўпроқ саволлар уйғотмоқда: ушбу ўтишларнинг янги, аниқ бўлмаган ва олдиндан билиб бўлмайдиган меъёрга айланиши қандай содир бўлади? Ва ушбу ўзгаришлар меҳнат бозорига, шунингдек касаба уюшмаларининг келажагига қандай таъсир кўрсатади?
Ушбу саволлар касаба уюшмалари етакчиларини ушбу ўтишлар ўз ташкилотлари учун нималарни англатиши ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Улар ушбу ўтишларнинг ўз аъзолари учун, уларнинг бутун хилма-хиллигида, нимани англатишини тушуниши керак.
Касаба уюшмалари ушбу ўтишларнинг ўзларининг ташкилотчилик фаолияти учун аҳамиятини билиши зарур. Улар ушбу ўтишлар ўринли, аҳамиятли бўлиши, бутун дунёда меҳнаткашларнинг турмуш тарзини яхшилаш учун касаба уюшмаларининг мақсади ва мандати, қадриятлари, тамойиллари ва хатти-ҳаракатларига мувофиқ бўлиши учун нималарни ўзгартириш зарурлиги тўғрисидаги саволга жавоб беришлари лозим.
Ишлаб чиқаришда иш ўринларининг қисқартирилиши, ноанъанавий ва мослашувчан бандликнинг қисқариши, барқарорлик ва норасмий иқтисодиётнинг ўсиши бандлик ва хатти-ҳаракатлар қоидаларидаги ўзгаришлар билан бирга, айрим ҳолларда касаба уюшмаларининг ҳуқуқларини чеклаш дунёнинг кўплаб мамлакатларида касаба уюшмаларининг кўрсаткичлари пайсайишига олиб келди. Айрим ҳолларда таназзул касаба уюшмаларининг технологик ўзгаришларга, меҳнат бозоридаги, ижтимоий ва сиёсий институтлардаги ўзгаришларга жавоб чораларининг кечикиши натижасида янада мураккаблашади.
Энг хавотирли аломатлардан бири – касаба уюшмаларининг ёшга оид таркиби. Деярли барча мамлакатларда касаба уюшмаларида қариш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу тенденция айниқса ривожланаётган мамлакатларда кучлироқ намоён бўлади. Бу эса ёшларнинг касаба уюшмаларига аъзолик даражасининг пастлиги натижасидир.
Бугунги куда, меҳнат бозоридан чиқиб кетаётган ишчиларда, бу бозорга кириб келаётганларга нисбатан касаба уюшмаларига аъзо бўлиш эҳтимоли тўрт баравар юқори. Ўрта ҳисобда ривожланган мамлакатларда ишлаётган касаба уюшмалари аъзоларидан ҳар бешинчисининг ёши 55 дан юқори, айни пайтда фақат йигирматадан биттаси – 25 дан ёш. Айрим мамлакатларда тақсимланиш бунчалик яққол эмас, аммо умумий манзара ўша ҳолатда қолмоқда.
Маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, касаба уюшмасига аъзолик компания ўлчамига мутаносибликда бўлади. Ривожланган мамлакатларга оид охирги маълумотларнинг кўрсатишича, ўрта ҳисобда барча касаба уюшмалари аъзоларининг 62 фоизи 100 дан ортиқ ходими бор йирик компанияларда ишлайди, 27 фоизи эса – ўрта ва майда компанияларда (10-100 ходим), ва фақат 11 фоизи кичик ва микрокорхоналарда ишлайди (ўнтадан кам ходим).
Германия, Франция ва Нидерландияда касаба уюшмалари аъзоларининг 70 фоиздан кўп қисми йирик фирмаларда меҳнат қилади. Истиснолар ҳам бор, масалан, Бельгияда йирик фирмаларга нисбатан майда фирмаларда касаба уюшмлари яхши фаолият юритади. Бундай тафовутлар турли мамлакатлар иқтисодиёти таркибидаги фарқларни, шунингдек йирик трансмиллий компанияларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини ифодалайди.
Шу тарзда касаба уюшмаларининг муваффақияти кўплаб омилларга боғлиқ, улар орасида қуйидагиларга тўхталиш мумкин: уларнинг ёшлар билан қанчалик боғлиқ эканлиги; касаба уюшмаларини ўзларининг ижтимоий хизматлар, йирик компаниялар ва ишлаб чиқариш секторларидаги ҳозирги таянч пунктларидан ташқарида салмоқлироқ ташкилот ярата олиши; норасмий ходимларни бирлашишга самарали рағбатлантира олиши, ҳам анъанавий, ҳам рақамли иқтисодиётда индивидуал асосда меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида аъзоликни тарқата олиши, платформали ходимлар билан мулоқот қилиш ва уларни ташкиллаштириш учун Интернетдан фойдаланишнинг оқилона усулларини топа олиши, ночор гуруҳлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш учун бошқа ташкилотлар билан коалициялар ташкил этишнинг самарали усулларини топа олиши, хотин-қизларнинг етакчилигини таъминлаши ва «яшил» ўзгаришларни бошқариши ва ҳ.к.
Пандемиядан кейин тикланишга келсак, касаба уюшмалари инқирозни вазиятни яхшилашга ҳисса қўшиш ҳамда меҳнат ва ижтимоий хатти-ҳаракатлар дастурини илгари суриш учун ташвишли сигнал деб ҳисоблаши керак.
Ушбу мақсадларга эришиш учун улар тан олинган бўлиши, асосий ҳуқуқларни, муносиб энг кам иш ҳақини илгани суриш бўйича сиёсатни ишлаб чиқишда ва жамоавий келишувларини тузишда иштирок этиши, шунингдек иш вақтининг энг кўп давомийлигини чеклаш, барча учун соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимояни, шунингдек меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини илгари суриши керак.
Олдинга қараб жадал ҳаракатланиш учун самарали ижтимоий мулоқотга ва соғлом ишлаб чиқариш муносабатларига асосланган глобал кўламли жавоб чоралари зарур.
Касаба уюшмалари, COVID-19 га жавобан қабул қилинган вақтинчалик чоралар, ХМТ доирасида COVID-19 инқирозига жавобан белгиланган тўрт компонентли стратегик устуворликларга мувофиқ, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболга урғу берган ҳолда барқарор тикланиш йўлидаги босқичга айланишини таъминлаши керак.
Касаба уюшмаларининг COVID-19 билан боғлиқ инқироз ва тикланиш нуқтаи назаридан барқарорлиги ҳамда ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича Хатти-ҳаракатлар дастури қуйидагиларга йўналтирилган бўлиши керак: сиёсий иродани шакллантириш, ижтимоий мулоқот механизмларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, билим ва салоҳиятни кучайтириш, ходимларнинг манфаатларини илгари суриш, янги хизматларни кўрсатиш, ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш, БМТнинг барқарор ривожланиш бўйича жараёнларида иштирок этиш, ахборот алмашиш ва аввалги инқирозлардан хулоса чиқариш.
Федерациянгиз тавсияларига келсак, Ўзбекистондаги сўнгги воқеалар ва либерал иқтисодий ислоҳотларнинг суръатларини ҳисобга олиб, ўйлайманки, махсус иқтисодий зоналарда ва тўқимачилик кластерларида, шу жумладан, ХМТнинг кўп миллатли корпорациялар тўғрисидаги декларацияси тайомилларини фаол қўллаш орқали қонун устуворлигини илгари суришга ва Халқаро меҳнат стандартларига риоя қилишга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Шунингдек, Марказий Осиё минтақасида касаба уюшмалари бирдамлиги ва ҳамкорлигини мустаҳкамлаш орқали касаба уюшмаларининг меҳнат мигрантларига нисбатан ҳимоясини кенгайтириш зарур.
- Ўз ҳаёт йўлингиз ҳақида сўзлаб берасангиз?
Мен ўзимнинг касаба уюшмасидаги фаолиятимни Португалиянинг меҳнаткашлар Умумиттифоқида бошлаганман: асосан халқаро ишлар ва ёшларнинг муаммолари билан шуғулланганман. Мени Европа касаба уюшмалари конфедерациясининг Ёшлар қўмитасига сайлашган. Шунингдек мен Халқаро касаба уюшмалари конфедерациясининг Ёшлар қўмитаси аъзоси бўлганман.
1991 йилда мен Европа касаба уюшмалари конфедерациясининг конфедератив котиби этиб сайланганман, 2003 йида эса мени Бош котибнинг ўринбосари лавозимига сайлашди.
Мен касаба уюшмаси ҳаракатидан 2009 йилда, Португалия ҳукуматига меҳнат вазири сифатида қўшилиш учун кетдим, кейинчалик Парламент аъзоси этиб сайландим.
2013 йилда ХМТда ACTRAV директори сифатида фаолиятимни бошладим.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси