26.06.2021. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан таълим соҳаси ривожига ҳамда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган ўқитувчилар касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда бепул соғломлаштирилмоқда.
Ана шундай устозлар қаторида наманганлик педагоглар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Хусусан, Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги кўплаб мактабларнинг ўқитувчилари, туман халқ таълими бўлими услубчилари ва методистлари энг сўлим дам олиш масканларидан бўлган “Косонсой” ҳамда “Чортоқ” санаторийларида дам олиб, ўз саломатликларини тиклаб қайтдилар.
—Ўқувчиларимнинг илмли, ҳар соҳада илғор бўлиб етишганини кўришнинг ўзи бир бахт, — дейди Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, Шуҳрат медали соҳибаси, 6-умумтаълим мактаби директори Саидахон Аҳмадалиева. — Биз ўқитувчиларнинг камтарона меҳнатларимизни қадрлаётган давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Бугунги кунда рейтингда қайд этилган биринчи бешта ўринни эгаллаган умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини имтиёзли дам олдириш ишлари амалга оширилмоқда.
Мирзамаҳмуд ТЎХТАБОЕВ,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Уйчи туман бўлинмаси кенгаши раиси
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский