[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

05.10.2021. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бўлинмаси Кенгаши томонидан 2021 йил 2 октябрь куни Тошкент шаҳар Миробод тумани 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан ташкил этилган “Устозлар қадр топган юрт!” мавзусидаги тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбирга Тошкент шаҳрининг мактабгача, халқ, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидан педагог-ўқитувичлар ва тарбиячилар, бош бошқармалар мутасаддилари ҳамда туман касаба уюшмаси бўлинмаси кенгашлари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, фаоллар ташриф буюрдилар.

Тадбирни Ўзбекистон таълим ва фан  ходимлари касаба уюшмаси  Тошкент шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси Абдухалил Рахмонов очди ва иштирокчиларни 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами билан табриклади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигини 12 апрелдаги 24кк-сонли ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил апрелдаги 2-46-с-сонли Қўшма қарори асосида ўтказилган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати” Республика кўрик-танловида Тошкент шаҳар таълим муассасаларидан иштирок этган 525 нафар ўқитувчилардан Республика босқичигача етиб келган ва фахрли ўринларни эгаллаган иқтидорли ва истеъдодли 4 нафар ўқитувчилар касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фахрий ёрлиқлари ва  пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармонида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг Қўшма қарорларига асосан, Тошкент шаҳар халқ таълими муассасаалари ходимларига – туман халқ таълими бўлими методистлари, мактаб директорлари ва ўқитувчиларга режа асосида 2021 йил давомида 261 нафар халқ таълими ходимлари соғломлаштиришлари режалаштирлган бўлиб 9 ой давомида 199 нафар халқ таълими ходимлари ҳар тарафлама замонавий жиҳозланган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги турли санаторийларда бепул даволандилар. Ушбу тадбир куни мазкур қарор ижроси юзасидан 10 нафар мактаб директорлари ва туман халқ таълими бўлимлари методистлари бепул йўўланмалар билан тақдирландилар.

Тошкент шаҳрининг 30 нафар мактаб ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгашининг эсдалик совғалари ва Фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Илғор ўқитувчилар-мураббийлар ва касаба уюшма ходимларининг 45 нафари Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бўлинмаси Кенгашининг эсдалик совғалари ва Фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони соҳиби, Учтепа туманидаги 81-сонли ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчисиКаримов Рахматулла Ташбаевич тадбирда иштирок этиб, барчани “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами билан табриклади.

Тадбирда 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг болалар мусиқий жамолари ва эл суйган санъаткорлар (хонанда Умаржон Шамсиев, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Абдурашид Йўлдошев ва Толибжон Мўминов) томонидан мусиқий чиқишлар намойиш этилиб, барча иштирокчиларни дилларига хушнудлик бағишлади.