[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.11.2021. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан халқимиз фаровонлигига, касаба уюшмалари ҳаракати ривожига муносиб ҳисса қўшаётган энг фаол, фидоий ва ташаббускор инсонлар меҳнатини эътироф этишга бағишланган танатанли тадбирлар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирларда сўнгги 5 йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда барча соҳаларда бирдек олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида кўпгина соҳаларда катта ўзгаришлар ва салмоқли натижаларга эришилаётгани алоҳида таъкидланди. Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан инсон манфаатларини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва амалий ишлар мамлакатимиз довруғини Янги Ўзбекистон номи билан бутун дунёга таратаётгани фахр ва ифтихор билан қайд этилди.

Ана шундай изчил ислоҳот ва янгиланишлар жараёнида мамлакатимиздаги энг йирик жамоат ташкилоти бўлган касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Алоҳида таъкидлаш зарурки, ўтган 5 йил давомида давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги ижтимоий шериклик ривож топиб, янги босқичга кўтарилди. Касаба уюшмалари Федерациясининг ижтимоий шерикликни ривожлантириш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш, меҳнат соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштиришда иштирок этиш, ХМТ конвенциялари ратификация қилинишидаги ҳамкорлик йўналишларидаги фаолияти сезиларли даражада ошди.

Тантанали тадбирларда мазкур жараёнларда фаол иштирок этаётган, ижтимоий шериклик ва ижтимоий адолат тамойилларини амалиётга кенг татбиқ этиш ҳамда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган инсонлар, шу жумладан, касаба уюшмалари тизимида кўп йиллардан бери меҳнат қилаётган ходимлар, тармоқ касаба уюшмалари ва ҳудудий кенгашларнинг илғор иш тажрибасига эга бўлган мутасаддилари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ва касаба уюшмалари фахрийлари меҳнати эътироф этилиб, уларга янги таъсис этилган “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” эсдалик кўкрак нишони топширилди.

Барчамизга маълумки, Президентимиз ташаббуслари билан жорий этилган “Аёллар дафтари” тизими хотин-қизларнинг кўп йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларини самарали ҳал этиш имкониятини бермоқда. Хусусан, “Аёллар дафтари” тизими орқали йил бошидан буён касаба уюшмалари томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар билан ҳамкорликда 6,5 миллиондан ортиқ хотин-қиз билан мулоқотлар ўтказилиб, улардан 900 мингга яқин эҳтиёжманд аёлларга амалий ёрдамлар кўрсатилди ва уларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.

11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини нишонлаш арафасида эълон қилинган “Касаба уюшмалари ҳафталиги” доирасидаги тадбирларда “Аёллар дафтари” тизими бўйича иш олиб бораётган Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси аъзоларига “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” эсдалик кўкрак нишонлари топширилди.

Шунингдек, байрам тадбирлари доирасида касаба уюшмалари Федерацияси тизимида ўтказилган 9 та кўрик-танлов ғолиблари ҳам муносиб тақдирландилар. Хусусан, Энг намунали бошланғич ташкилот, Меҳнат муҳофазасини энг яхши ташкил этган ҳудудий ва Республика кенгаши, Меҳнат ҳуқуқи билимдони, Электр-энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшма ташкилоти, Энг яхши оромгоҳ, Энг ғамхўр хомий, Оромгоҳларни қўллаб-қувватлаган ҳоким, Энг яхши ҳамкор кўрик-танловлари ғолибларига Касаба уюшмалари Федерацияси Дипломлари, қимматбаҳо совғалар ва китоблар тақдим этилди.

Муҳаббат Ўрмонбекова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари