[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

30.11.2021. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 07/91-19 сонли топшириғи ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг  2021 йил 25 августдаги № БМ-09/1022-4 сонли хат ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши ижтимоий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ҳудуднинг 2021-2022 йилларда корхона ва ташкилотларда меҳнат шароитларини янада яхшилаш ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича ходимлар билим ва кўникмаларини ошириш тўғрисида манзилли дастури” ишлаб чиқилиб ижроси таъминланмоқда.

2021 йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашининг Меҳнат ҳуқуқ инспектори Нуруллаев Сухробжон ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси Бурханов Алишер томонидан “DISCOVER INVEST” МЧЖ ҳамда “JIZZAX TREST-21” МЧЖ қурилиш ташкилотларида олиб борилаётган қурилиш ишлари юзасидан меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш холати устидан жамоатчилик назорати олиб борилди.

Ўтказилган жамоатчилик назоратида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Қонунчилиги асосида ишларни ташкил этиш. Ходимларга иш берувчилар томонидан қулай меҳнат шароитлари яратиб беришлик, Адлия Вазирлигидан 1996 йил 14 августда 273 сон билан рўйхатдан ўтган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисида”ги намунавий Низом асосида Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича меъёрий хужжатларни ишлаб чиқиш, Адлия Вазирлигидан 1996 йил 14 августда 272 сон билан рўйхатдан ўтган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишни ташкил қилиш ва билимларни текшириш тўғрисида”ги намунавий Низом асосида ходимларни ўқитиш ишларини ташкил қилиш бўйича иш берувчи ҳамда ходимларга тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари иш берувчиларга 2009 йил 16 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги 210-сонли Қонунининг мақсади иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларини тартибга солиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Иш берувчи ҳамда ходимлар томонидан берилган саволларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашининг Меҳнат ҳуқуқ инспектори ва Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси томонидан тўлиқ жавоблар берилди.

А.Бурханов

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси