[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.12.2021. Халқаро жисмоний имкониятлари чекланган инсонлар куни бундай инсонлар учун атрофдагиларнинг кўмаги нақадар муҳим эканлигини эслатиб туради.

Ушбу сана  – ногиронлиги бор кишиларнинг муаммоларига жамоатчилик диққатини жалб этиш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқларини жамиятнинг барча жабҳаларида таъминлаш масаласига эътиборни қаратиш учун яна бир имкониятдир.

“Enter Engineering Pte. Ltd” компаниясининг касаба уюшма қўмитаси ҳам бу муҳим ишдан четда турмаган ҳолда, оиласида турли даражада ногиронликка эга бўлган болалар вояга етаётган касаба уюшмага аъзо ходимларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш бўйича хайрия акциясини ўтказди.

Хусусан, компаниянинг барча объектлари ва лойиҳаларига ариза ва билдирги намуналари жўнатилиб, ёрдамга муҳтож ҳар бир ходимнинг касаба уюшмасига эркин мурожаат қилиши учун шарт-шароит яратилди.

Ушбу хайрия тадбири натижасида 81 нафар болаларга моддий ёрдам кўрсатилди. Мамлакатимизнинг чекка жойларида яшовчи, ўрнидан туриш имконияти йўқ болаларнинг эса касаба уюшма қўмитаси ходимлари уйларига бориб, манзилли ёрдам кўрсатдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати