[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

No images found in the content.

22.12.2021. Бугунги кунда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ  тизимида  13 та корхона фаолият олиб бораётган бўлиб, уларда меҳнат қилаётган ходимлар сони  10 минг нафардан ортиқни ташкил этади. Барчага маълумки, иссиқлик электр станциялари туну кун, суткасига 24 соат фаолият юритувчи муҳим аҳамиятга эга, ишлаб чиқариш корхоналари ҳисобланиб, бу борада станцияларда фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг тиббий-ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, улар учун муносиб иш шароитларини яратиш, соғломлаштириш ҳамда қўшимча рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этади.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ бирлашган  касаба уюшма қўмитаси томонидан жорий йилнинг 17 декабрь куни ташкил этилган семинарда тизимда фаолият олиб бораётган касаба уюшма ташкилотларининг 2021 йилдаги фаолияти танқидий таҳлил этилиб, 2022 йилдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, семинарда корхоналар жамоа шартномаларини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш, жамоа шартномасига киритиладиган қўшимча ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларни корхона фаолиятининг якуний натижалари ва молиявий-иқтисодий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ва уларнинг ижросини таҳлил қилиб бориш, касаба уюшма ташкилотлари томонидан устувор вазифалар ижросини таъминлаш борасида иш берувчилар билан ижтимоий шерикликни кучайтириш, жамоа шартномаларининг сифати ва таъсирчанлигини ошириш, ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, ишчи-хизматчиларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам вакилларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилди.

Семинар давомида касаба уюшма ташкилотлари томонидан меҳнат қонунчилиги талабларига ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг асос солувчи конвенцияларига риоя этилиши, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, энг кам меҳнат ҳақи Ягона тариф сеткасининг биринчи разряди ставкасидан кам бўлмаслиги устидан назоратни кучайтириш, меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тариф қисми ва тарифга қўшимча қисми ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш ишлари борасида батафсил тушунтиришлар берилди.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бирлашган  касаба уюшма қўмитаси раиси А.Рустамов томонидан ҳар бир ишчи ўзининг бор имкониятларини ишлаб чиқариш жараёнига тўла сафарбар этар экан, ижтимоий шериклик асосида улар учун ҳар томонлама қулай муҳитни яратиш, шу билан бирга уларнинг муаммолари, ўй-фикрлари билан ҳамнафас бўлиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларини самарали ҳал этиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.