19.01.2022. Ҳунарманд ишсиз хотин-қизларга қўй юнгидан пайпоқ тўқиш сирларини ўргатмоқда
Мўйноқ туманидаги «Бухоро гиламлари» масъулияти чекланган жамиятида фаолият олиб бораётган, «Ҳунарманд» уюшма аъзоси Гулчеҳра Сапарниязова ўзи истиқомат қилаётган ҳудуддаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга қўй юнгидан пайпоқ тўқишни ўргатмоқда.
Куз-қиш мавсумида бу каби пайпоқларга эҳтиёж ортишини алоҳида таъкидлаган Гулчеҳра Сапарниязова байрам тадбирларини ўз маҳсулотлари билан янада безамоқда.
Ишсиз хотин-қизларга кигиз босиш ҳамда пайпоқ ишлаб чиқаришни ўргатиб, уларнинг бандлигини таъминлашда Мўйноқ тумани прокуратураси ҳомийлик қилаётганини ҳам таъкидлашни истардик.
Есимхон Қаноатов