[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.03.2022. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой тумани кенгаши ўз сафига салкам тўрт минг нафарга яқин касаба уюшма аъзосини бирлаштирган. Тизимда 60 га яқин бошланғич ташкилот фаолият юритмоқда. Қуйи ташкилот етакчилари орасида катта тажрибага эга бўлганлар ҳам, энди иш бошлаганлар ҳам бор.

– Бошланғич ташкилот етакчилиги ўта масъулиятли иш, – дейди Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой тумани кенгаши раиси Зулфия Отамуродова. – Баъзида иш берувчиларга сўзингни ўтказиш зарурати ҳам туғилиб қолади. Аммо буни ҳамма раҳбар ҳам тўғри қабул қилавермайди. Ана шундай вазиятларда ҳакамлик қилишимизга тўғри келади.

Тармоқ етакчисини ўйлантираётган яна бир жиҳат бор. Бир қатор ташкилотларни бошқараётган раҳбарлар жамоат ташкилоти тўғрисида етарлича тасаввурга эга эмас. Айрим пайтларда уларнинг «хархашалари»га чидашга тўғри келади. Тармоқ кенгаши бунга ҳам йўл топди. Ўтган йилда ташкил этилган бошланғич касаба уюшма етакчилари ўқув­семинарларига иш берувчиларнинг вакиллари таклиф қилинди. Уларда меҳнат қонунлари, касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунлар юзасидан кенг миқёсли тушунчалар берилди.

«Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонуннинг 15­18­моддаларида бош ланғич касаба уюшма етакчисига, жамоатчилик вазифасини бажараётгани учун иш берувчи томонидан иш вақтининг 30 фоизидан кам бўлмаган муддатли бўш вақт ажратиб бериш лозимлиги кўзда тутилган. Аммо бир қатор мактабларда бу қоидага амал қилинмаётир. Айрим ўқув даргоҳларида бошланғич ташкилот саркорларига алоҳида «касабақўм хона»лари ажратиб берилмаган. Тармоқ келишуви, жамоа шартномаси муҳокамасига бағиш ланган йиғилишларда бу масалалар атрофлича кўриб чиқиляпти.

– Амалдаги тармоқ келишувига бир қатор муҳим бандларни киритганмиз, – дейди Зулфия Отамуродова. – Келишув нинг 24­бандида ҳудудлардаги тарификация комиссиялари таркибига бош ланғич касаба уюшмаларини киритиш белгиланган. Айни чоғда бу масалага ижобий ечим топиш устида ишлаяпмиз.

Туман кенгашига бўлаётган мурожаатлар ҳам оз эмас. Ўтган йил давомида соҳа ходимларининг салкам 450 та мурожаати ҳал этилган.Шулар орасида меҳнат қонунларига зид равишда ишдан бўшатилганлар ҳуқуқларини тиклаш масаласи ҳам бор. Тумандаги 35­мактаб директорининг маънавий­маърифий ишлар бўйича ўринбосари Самар Ҳотамов ноҳақликка учраганлардан. Унинг мурожаати юзасидан тармоқ касаба уюшмаси вазиятни атрофлича ўрганди. Натижада меҳнат ҳуқуқи бузилган ходим иш билан таъминланди. Қарангки, айнан шу мактабда қоровул вазифасида ишлаб келган Собир Умрзоқов ҳам ишдан бўшатиб юборилган. Касаба уюшмалари аралашуви билан унга мажбуран бекор юрган уч ой учун иш ҳақи ундирилиб, ўз хизмат вазифасига қайтарилди.

Зулфия Отамуродова фаолиятида бундай мисоллар жуда кўп. У қарийб ўн йилдирки, соҳа ходимларининг ишончини тўла оқлаб келмоқда. Шунинг ўзиёқ унинг фаолиятига берилган энг юксак баҳодир.