[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

25.03.2022. Бугун “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятида 2020-2022 йилларга мўлжалланган “Жамоа шартномаси”нинг 2021-йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда жамиятнинг техник масалалар бўйича директори О.Райимов ҳамда Касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Турсуновларнинг “Жамоа шартномаси”нинг 2021 йилда бажарилиши бўйича ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботларда ҳодимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтиоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, маънавиятини юксалтриш, жисмонан соғломлаштириш тадбирларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилганлиги  таъкидланиб, таҳлилий маълумотлар келтириб ўтилди.

Меҳнат жамоасининг конференция йиғлишида иштирок этган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши бўлим бошлиғи О.Бобомуродов сўзга чиқиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг устувор йўналишлари ва улар асосида амалга оширилаётган тизимли ишлар тўғрисида меҳнаткашларга батафсил маълуотлар берди.

Тадбир давомида корхона ходимлари ўзларини қизиқтрган саволлларга жавоб олдилар. Шунингдек, уларнинг таклифлари асосида 2020-2022 йилларга мўлжалланган “Жамоа шартномаси”да кўзда тутилган тадбирларнинг жорий йилда бажарилиши бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Конференция якунида “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятида 2020-2022 йилларга мўлжалланган “Жамоа шартномаси”нинг 2021-йилда бажарилиши қониқарли деб баҳоланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати