06.05.2022. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, унинг ҳудудий кенгашлари ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари томонидан кекса авлод вакилларини қадрлаш, орамизда йўқ инсонларни хотирлаш, инсон қадрини улуғлашга йўналтирилган тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган “9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамини ўтказиш бўйича тадбирлар режаси”га асосан бугун сирдарёлик 50 нафар меҳнат фахрийларининг ҳамда ишлаётган пенсионерларнинг Тошкент шаҳрига саёҳатлари ташкил этилди.
Мазмунли саёҳатлар давомида улар Тошкент шаҳрида барпо этилган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи, шунингдек, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Қуролли кучлар давлат музейи, Хасти имом мажмуаси ва Зангиота зиёратгоҳларида бўлдилар.
Касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан турли соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъолари ўртасида ички туризмни ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Худди шу мақсадларда Рамазон Ҳайити муносабати билан берилган қўшимча дам олиш кунларида ходимларнинг ҳордиқларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Сирдарёнинг Мирзаобод туманидаги 19-сон давлат мактабгача таълим ташкилотидан 21 нафар ходим учун Самарқанд шаҳрига, 3-сон давлат мактабгача таълим ташкилотидан 21 нафар ходимлар учун Хўжамушкент зиёратгоҳига, 22-умумий ўрта таълим мактабининг 21 нафар ходими учун Зомин қўриқхонасига саёҳатлар ташкил этилди.
Ушбу саёҳатлар давомида уларга ўлкамиздаги мавжуд асори атиқалар, тарихий масканлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский