07.05.2022. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, “Рамазон хайити” байрами муносабати билан узайтирилган дам олиш кунларида “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” шиори остида меҳнат жамоалари учун ички туризмни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва унинг барча бўғинларида махсус штаблар ташкил этилиб, тегишли “йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва амалга оширилди.
Жумладан, “йўл харитаси” асосида жорий йилнинг 30 апрель кунидан 4 май кунига қадар республика буйича жамоа шартномалари орқали иш берувчилар ва касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан жами 45 минг 193 нафар меҳнаткаш ва улар оила аъзоларининг ўз ҳудудларидаги ҳамда тарихий шаҳарлардаги қадимий обидалар, зиёратгоҳлар, мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотларга саёхатлари ташкил этилди.
Шу жумладан, 10 минг 619 нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари учун тарихий шахарларга саёхатлари ташкил қилинди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасидан 616 нафар меҳнаткашлар ва улар оила аъзоларининг Самарқад, Бухоро ва Хоразм вилоятларига, Андижон вилоятидан 659 нафар меҳнаткаш ва улар оила аъзоларининг Самарқанд, Бухоро вилоятлари ҳамда Қўқон ва Тошкент шаҳарларига, Бухоро вилоятидан 1 минг 792 нафар меҳнаткашлар ва оила аъзоларининг Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Шахрисабз шаҳрига, Жиззах вилоятидан 808 нафар меҳнаткашлар ва улар оила аъзоларининг Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрига саёҳатлари ташкил этилди. Шунингдек, Наманган вилоятидан 300 нафар меҳнаткашлар оила аъзолари билан Қўқон шаҳрига, Навоий вилоятидан 705 нафар меҳнаткашлар ўз оила аъзолари билан Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларига, Самарқанд вилоятидан 485 нафар меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳрига, Сирдарё вилоятидан 265 нафар меҳнаткашлар ва оила аъзолари Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрига, Сурхондарё вилоятидан 334 нафар меҳнаткаш ва уларнинг оила аъзолари Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрига саёҳат қилдилар. Қашқадapë вилоятидан 450 нафар, Тошкент шаҳридан 1 минг 740 нафар, Тошкент вилоятидан 1 минг 100 нафар турли соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзолари Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятларига саёатга олиб чиқилган бўлса, Фарғона вилоятидан 600 нафар меҳнаткаш ва улар оила аъзоларининг Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳамда Шахрисабз ва Тошкент шаҳарларига, Хоразм вилоятидан 765 нафар меҳнаткаш ва оила аъзоларининг Самарканд, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрига саёхатлари ташкил этилди.
Саёҳатлар давомида меҳнат аҳли ва улар оила аъзоларининг ҳордиқлари сермазмун ўтиши, маънавий озуқа олишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Саёҳатчиларга ўзлари ташриф буюрган масканлар, тарихий обидалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилиб, бой тарихий ва маданий меросимиз ҳақидаги билим ва кўникмалари оширилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати