07.05.2022. Аждодлар руҳига ҳурмат халқимизнинг энг олий фазилатларидан биридир. Ўзбек халқи Ватани, халқининг фаровонлиги, тинчлиги йўлида жонини фидо этган фарзандларини хеч качон унутган эмас. “9 май-Хотира ва қадрлаш куни” мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.
Ана шу муносабат билан жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгашида Федерациянинг чора-тадбирлар дастури ҳамда Федерациясининг “Ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га асосан тизимда кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, тизим ривожига муносиб ҳиссасини қўшган фахрийлар ва касбдошларни эъзозлаш ва ўтганларни хайрли ишларини хотирлаш мақсадида учрашув бўлиб ўтди. Вилоят Кенгаши раиси Н.Тоғаеванинг табрик сўзидан сўнг, маърузачилар томонидан “Мардлик ва жасорат ҳамиша барҳаёт”, “Нуронийлар эъзозимизда”, “Хотира муқаддас, қадр азиз” каби мавзуларда суҳбатларда ўтганларнинг руҳи хотирланиб, ёдга олинди. Фахрий ходимларнинг самарали меҳнатлари шогирдлари томонидан эътироф этилди. Ўз навбатида фахрийлар томонидан мамлакатимизда нуронийларга бўлган эътибор, уларга бўлган ғамхўрлик, кексаларни ардоқлаш-улуғ қадрият сифатида улуғланаётганлигига шукроналар билдирилди.
Тадбир сўнггида бир гуруҳ меҳнат фахрийларига касаба уюшмаларининг эсталик совғалари топширилди.
Дилафрўз Ўразова
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси