13.05.2022. Жорий йилнинг 14 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармаси томонидан Федерация тасарруфидаги “Яккасарой спорт мажмуаси”да 15 май – Халқаро оила кунига бағишланган спорт фестивали ўтказилади.
Яккасарой тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур спорт байрамида спортга қизиқувчи каттаю кичик юртдошларимиз иштирок этишлари мумкин.
Спорт фестивали дастуридан спортнинг:
- 5 минг метрлик масофада юриш;
- гимнастика;
- шахмат;
- шашка;
- стол тенниси;
- дартс;
- бадминтон турлари ўрин олган.