19.05.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавий ва маърифат маркази ҳамда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз” шиори остида ўтказилаётган Республика эсселар танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университетида бўлиб ўтди.
Танловда Қорақалпоғистон Республикасидаги 10 та олий таълим муассасидан 3 нафардан, жами 30 нафар талаба иштирок этди. Икки ярим соат давомида улар ўз ижодий қобилиятларини ёзма шаклда синовдан ўтказдилар.
“Янги Ўзбекистон менинг тасаввуримда” мавзусида ёзилган ҳар бир ижодий иш ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳоланди.
Натижаларга кўра Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси Гулчеҳра Калбаева биринчи ўринни қўлга киритди.
Иккинчи ўрин Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали 2-босқич талабаси Азиза Шеримматовага, учинчи ўрин Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университетининг 1-босқич талабаси Гулёр Гаппаровага насиб этди.
“Янги Ўзбекистон менинг тасаввуримда” мавзусидаги ижодий ишшлар танлови ғолиблар ва уларнинг устозлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан замонавий смарт телефонлари ва тегишли даражадаги диплом билан тақдирландилар.
Эсселар танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида муваффақият қозонган мазкур 3 нафар талаба танловнинг 24-27 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати