30.05.2022. Бу йилги баҳор анча серёғин келди. Мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида сел келиш ҳолатлари кузатилди. Бу табиий офатдан Сўх туманининг Малбут ва Тул қиш лоқларида яшовчи аҳоли ҳам жабр кўрди, хонадонларга зарар етди.
Дўст бошга оғир кун тушганда билинади, деганларидек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши мутасаддилари дарҳол сел келган қишл оқларга бориб, аҳоли билан суҳбатлашди. Жабр кўрган хонадонлар рўйхати тузилди.
– Сел келиши натижасида уйимизни сув босди. Айрим нарсаларни ташишга улгурдик, айримлари қолиб кетди, – дейди Малбут қиш лоғида яшовчи Тошмаҳамат Тешабоев. – Шундай синовли кунда касаба уюшмалари дардимизга шерик бўлиб, ёрдамини аямади. Бизга энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини беришди. Шукр, улар кўрсатган ёрдам туфайли, оғир кунларимиз ортда қолди. Бу ёрдамни сира унутмайман.
Сел оқибатида Рисқинисо Қурбоналиеванинг уйи га ҳам зарар етди. Оиладаги олти жоннинг ҳаловати бузилди.
– Анча йиллардан буён бунақанги сел келмаганди, – дейди Рисқинисо Қурбон алиева. – Энг ёмони егуликларимиз сувда қолиб кетди. Яхшиям, касаба уюшмалари бор экан, жабр кўрганимизни билиб, озиқ-овқат маҳсулотлари бериб кетишди. Бошимизга кулфат тушганда ёрдамини аямаган касаба уюшмаларига қишлоқдошларим номидан миннатдорлик билдираман.
Жамшид Эргашев