02.06.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Тошкент Давлат Юридик университети ҳамкорлигида республикадаги барча олий таълим муассасалари талабалари учун “Меҳнат ҳуқуқи ёшлар нигоҳида” танлови эълон қилинган эди.
Танловнинг дастлабки саралаш босқичи тест шаклида ўтказилди. Саралаш босқичида жами 2120 нафар талаба иштирок этди.
Саралаш босқичининг якуний натижалари ҳамда республика босқичига йўл олган талабалар рўйхати яқин кунларда www.kasaba.uz сайтида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, республика босқичи бевосита оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади.