03.06.2022. Тасдиқланган ўқитиш режасига асосан жорий йилнинг 23-27 май кунлари 30 нафар Тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” ходимлари касаба уюшмалари кенгашлари, Федерациянинг ҳудудий кенгашларининг Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлимлари мудирлари, бош мутахассислари учун “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасида малака ошириш бўйича ўқув курси ташкил қилинди.
Ўқув курси дастурига тингловчилар учун муҳим ва қизиқарли бўлган турли мавзулардаги маърузалар, амалий машғулот, курс иши ва маданий тарбир киритилди.
Ўқув курсининг дастлабки соатларида тингловчилар ўқув марказининг ички тартиб қоидалари ва ўқув дастури билан таништирилди ҳамда ўқув жараёнида фойдаланиш учун тарқатма материаллар билан таъминланди.
Шундан сўнг ўқув курсининг очилиш қисми бўлиб ўтди ва унда Федерация раиси ўринбосари Б.Махмадалиев иштирок этиб, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг дастурида белгиланган вазифалар тўғрисида тингловчиларга маълумот бериб ўтди.
Шундан сўнг ўқув дастури асосида асосий машғулотлар бошланди ва уларда:
“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи қарорлари тўғрисида” Федерация аппаратининг Ташкилий ишлар бўлими мудири ўринбосари Ж.Ихтиёров;
“Касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш тўғрисида” Ташкилий ишлар бўлими мудири ўринбосари Р.Самарбеков;
“Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси тўғрисида” Юридик бўлим мудири Ҳ.Премқулов;
“Касаба уюшмалари ташкилотларида электрон ҳужжат айланиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” Ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими мудири З.Набиев;
“Меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари. Жамоа шартномалари ва келишувлари” , “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган Стратегик йўналишлари тўғрисида”, “Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари ва уларни касаба уюшмалар томонидан қўлланилиши тўғрисида” Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири, техника фанлари номзоди М.Исаев;
“Бошланғич ташкилотларда маданий-маърифий ишларни ташкил этш ва касаба уюшмалари фаолиятини тарғиб этиш”, “Болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш Коцепцияси бўйича олиб бориладиган ишлар тўғрисида” Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири” Р.Карабаев;
“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат инспекцияси фаолияти тўғрисида” касаба уюшмалари Меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари О.Мирзаевлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Шунингдек ўқув курси давомида:
Ўзбекистон халқаро Ислом академияси “Ислом тарихи ва манбашунослиги – “ИРСИКА” кафедраси мудири, тарих фанлари доктори Н.А.Мухамедов “Янги Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик – бирдамлик омили”;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Б.Х.Умурзоқов “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари”;
Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори, ЎзФА академиги Қ.Х.Абдурахманов “Меҳнат иқтисодиёти назарияси ва амалиёти”;
“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” НТМ ректори, юридик фанлар доктори И.Умарахунов “Халқаро шартномалар ва уларнинг ҳуқуқий асослари”;
Ўзбекистон касаба уюшмаларининг тарихи музейи директори И.Қ.Абдукаримов “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг тарихи музейи тўғрисидаги” мавзуларни ёритиб берди.
Федерация ташуббусига биноан ташкил қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Бюросининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича катта мутахассиси Гоча Александрия билан бўлиб ўтган мулоқот тингловчилар учун янада қизиқарли бўлди.
Маърузалар ва мулоқотлар қизиқарли ва жонли тарзда бўлиб ўтди ҳамда тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.
Ўқув курси доирасида тингловчилар билан амалий машғулотлар ва ва курс иши ҳам ўтказилди.
Биринчи амалий машғулотда тингловчилар иккита катта гуруҳларга ва бу гуруҳлар берилган топшириқларга кўра яна 7 та ва 5 та кичик гуруҳларга бўлиниб, тажрибалилар гуруҳига курс иши сифатида “Янги Меҳнат кодекси талабларига мувофиқлаштирилган жамоа шартномасининг умумий макетини ишлаб чиқиш” ва бўлим йўналишида ўз фаолиятини яқинда бошлаганлар гуруҳига “Жамоа шартномалари ва келишувлари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш” топишириғи берилди. Мазкур курс ишини бажариш учун тингловчиларга уч кун муддат берилди ва берилган топшириқлар юзасидан гуруҳлар тақдимоти бўлиб ўтди.
Иккинчи амалий машғулотда тингловчиларни М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти билан таништириш мақсадида университетга ташриф амалга оширилди. Ташриф давомида Миллий университет ректори И.Маджидов билан учрашув бўлиб ўтди.
Шунингдек, ташриф дастурига биноан “Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчи ва ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар”, “Халқаро ҳамкорлик: халқаро рейтингларда университет кўрсаткичларини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида”, “Ўзбекистон Миллий университети касаба уюшма қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”, “Университетда иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда касаба уюшма қўмитасининг роли” бўйича амалга оширилган ишлар билан танишилди ва Х.Хасанов номидаги “Глобус” ўқув-методика хонасига, Геология факультетида жойлашган академик Т.Долимов номидаги Геология ўқув музейига ҳамда Биология факультетида жойлашган Зоология музейига экскурсиялар ташкил қилинди.
Амалий машғулотдан сўнг маданий тадбир доирасида тингловчиларнинг А.Навоий номидаги Давлат академик катта театри концерт тадбирига ташрифи уюштирилди ва бу ташриф тингловчиларда катта таассурот қолдирди.
Ўқув курси машғулотларида тингловчиларга:
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъул ходимлари томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунига шарҳлар китоби;
Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори, ЎзФА академиги Қ.Абдурахмановнинг “Меҳнат иқтисодиёти. Назария ва амалиёт.” дарслик китоби;
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири, техника фанлари номзоди М.Исаевнинг “Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик асослари” ва “Меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш борасида касаба уюшмаларининг вазифалари” қўлланмалари;
“Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари таҳририятининг “2021 – факт ва далиллар, мулоҳаза ва мунозара, танқид ва таҳлил, талқин ва хулосалар…” ва “Бир сўз …” китоблари беғараз тарқатилди.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” НТМ ректори, юридик фанлар доктори И.Умарахуновнинг рус тилидаги “Международная договорно-правовая практика Республики Узбекистан: вопросы теории и практики” ҳамда “Республика Узбекистан и международное договорное право” китоблари электрон шаклда тақдим этилди.
Ўқув курси якунида тингловчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасининг “Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий асослари ва касаба уюшмалари фаолиятида қўллаш амалиёти” тўғрисидаги 40 соатли дастур бўйича малакасини оширганлиги тўғрисидаги сертификат берилди.