08.06.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш и нститутида Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг янги сайланган касаба уюшма қўмитаси раислари ва мутахассислари малакасини ошириш бўйича касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган ўқув курси якунланди.
Ўқув курси давомида тингловчиларга касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишлари, шу жумладан, бошланғич касаба уюшма қўмиталари учун зарур бўлган йўналишлар – ишни ташкил этиш, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, жамоа шартномалари тузилиши ва улар асосида олиб борилиши лозим бўлган ишлар бўйича дарс соатлари ва машғулотлар ўтилиб, билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
Шунингдек, иш ва ҳужжатларни юритиш, фаолиятга тааллуқли ҳужжатлар билан ишлаш, касаба уюшма қўмитаси йиғилишларини ўтказиш йўналишларида ҳам зарур билимлар берилди.
Ўқув курси якунида тингловчилар тест синовларидан ўтказилгач махсус сертификатлар топширилди.
Жаффар Кабулов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати етакчи мутахассиси