[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

10.06.2022. Ўзбекистон Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Аёллар кенгаши томонидан Наманган шаҳрида “Янги касаба уюшмаларида Аёллар кенгашининг ўрни” мавзуидаги халқаро семинар-тренинг ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг бирлашган ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларида фаолият кўрсатаётган Аёллар кенгаши раислари ва фаоллари, Қозоғистон Республикаси “Савдо-транспорт компанияси” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Лаззат  Акбергенова, Қозоғистон Республикаси “Савдо-транспорт компанияси” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси аъзоси, психолог Айнур Абдурахманова иштирок этдилар.

Семинар-тренинг иштирокчиларига Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари фаолиятида амалга оширилаётган такомиллашув жараёнлари, касаба уюшмалари тизимидаги Аёллар кенгаши олдида турган долзарб вазифалар, амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил тушунтириш ва маълумотлар берилди. Шунингдек, мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, янги тузилган Аёллар кенгашлари ишини фаоллаштириш, бу орқали барча меҳнат жамоларида хотин-қизларнинг муаммоларига  самарали ечим топиш каби масалалар муҳокама этилди.

Қизғин фикр ва мулоҳазаларга бой бўлган семинар-тренингда таъкидланганидек, мамлакатимизда 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур ҳамда уни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган компелекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, уларни ҳаётга татбиқ этиш жараёнида касаба уюшмалари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Ўз навбатида, семинар-тренингда иштирок этаётган қўшни мамлакатлик меҳмонлар ҳам сўз олиб, мавзуга оид фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Хусусан, Қозоғистон Республикаси “Савдо-транспорт компанияси” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Лаззат Акбергенова Қозоғистон Республикасида аёлларга яратилаётган имкониятлар, гендер тенглик борасидаги мақсад ва муаммолар хусусида сўз юритди. Шу билан бирга Ўзбекистонда аёлларнинг ҳар жабҳада фаоллиги ва тармоқ касаба уюшаси Республика кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур семинар-тренингнинг аҳамияти, унинг кун тартибидан ўрин олган масалаларнинг ниҳоятда долзарб эканлигини алоҳида таъкидлади.  Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида ташкил этилган Аёллар кенгашларининг келгусидаги фаолиятларига муваффақият тилаб, ушбу тажриба ўрганиш ва оммалаштиришга лойиқ эканлигини қайд этди.

Семинар-тренинг давомида тармоқ тизимидаги корхоналарда Аёллар Кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида “Сирдарё ИЭС”АЖ, Хоразм ХЭТ, “ШГМК”  МЧЖ Касаба уюшма қўмиталари Аёллар кенгаши раислари томонидан видоролик тақдимоти ҳам ўтказилди.

Шундан сўнг иштирокчилар тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда “Касаба уюшмалари тизимидаги Аёллар кенгашларининг мақсад ва вазифалари, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим масалалар” мавзуи бўйича интреактив усулдаги машғулотларда қатнашдилар.

Семинар-тренингдан сўнг барча иштирокчилар гуллар фестивали жараёнлари билан танишиб, олам-олам завқ олдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати