[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.06.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратулла Рафиқов олиб борган мажлисда раис ўринбосарлари, Федерациянинг ҳудудий кенгашлари раислари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари раислари, Федерация тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари ҳамда марказий аппаратнинг бўлим мудирлари иштирок этди.

Коронавирус пандемияси боис, қарийб 2 йилдан буён Федерациянинг барча йиғилишлари видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказиб келинаётган бўлса­да, кун тартибидан 11 та масала ўрин олган бу сафарги мажлис юзма­юз мулоқот шаклида, қизғин муҳокама ва таҳлилларга бой кечди.

Мажлисда кўриб чиқилган дастлабки масала Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи қарорлари ижроси юзасидан Авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Федерациянинг Навоий вилояти кенгаши томонидан ходимларнинг ижтимоий­иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида бўлди.

Бу борада масъулларнинг ҳисоботи тингланди ҳамда ютуқ ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги касаба уюшмалари ташкилотларида 20202021 йилларда касаба уюшмаси ва ижтимоий суғурта бюджетлари маблағларидан мақсадли фойдаланишни ўрганиш натижалари тўғрисидаги масала танқидий руҳда кўриб чиқилди. Ҳар бир ҳудудий кенгаш, Республика кенгаши раисига тафтиш комиссиялари ишини жонлантириш, бошланғич, туман, вилоят ташкилотларида молиявий масалаларни қаттиқ назорат остига олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Жамоа шартномаларининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич ташкилотларда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масала ҳам таҳлилий муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала – 2022 йил 1 январь ҳолатига бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини инвентаризация дан ўтказиш якунлари бўйи ча сўзга чиққанлар бугунги кунда аъзолар сонини ошириш орқали касаба уюшмаларини ташкилий ва молиявий жиҳатдан мустаҳкамлаш энг муҳим вазифалардан бири эканини алоҳида таъкид ладилар.

Таҳлилларга кўра, фаолият юритаётган 445 мингдан зиёд юридик шахснинг атиги 111 мингтасида касаба уюшма ташкилоти тузилгани, 334 мингтаси эса касаба уюшмаларига жалб этилмагани аниқланди. Яъни, бугунги кунда республикадаги корхона, ташкилот, муассасаларнинг 25 фоизидагина касаба уюшмаси ташкилотлари тузилган, холос.

Агар ҳудудлар кесимида олинса, бу кўрсаткич Навоий вилоятида 17,3 фоиз, Тошкент вилоятида 13,6 фоиз, Тошкент шаҳрида 4 фоизни ташкил қилмоқда. Тўғри, касаба уюшмаларига жалб қилинмаган корхона, ташкилотларнинг аксариятида ишловчилар сони 2­3 кишини ташкил қилади, лекин ходимлар сони 20 нафардан ортиқ бўлганлари ҳам кўп. Шу билан бирга, бугунги кунда ишловчилари 20 нафардан ортиқ бўлган қарийб 11 мингта корхона, ташкилотда меҳнат қилаётган 721 мингдан зиёд ходим касаба уюшмаларига жалб этилмаган. Бу жуда катта имконият, катта резерв. Агар бунга ишловчилар сони 10 нафардан 20 нафаргача бўлган корхона, ташкилотлар ҳам қўшилса, имкониятлар янада ортади.

Йиғилишда таъкидланганидек, ҳамма гап шу имкониятлардан тўғри ва самарали фойдаланишга боғлиқ. Зеро, мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб­қувватлашга жуда катта эътибор қаратиляпти. Йирик­йирик соҳалар, корхоналарда давлат улуши хусусий секторга берилмоқда. Ҳар йили минглаб кичик бизнес субъектлари ташкил этилмоқда. Лекин уларнинг бирортасида касаба уюшмаси ташкилоти ўз­ўзидан тузилиб қолмайди. Бунинг учун ишчи­хизматчиларга касаба уюшмасига аъзолик нима беришини тушунтириш керак. Минг афсуски, айнан шу йўналишдаги ишлар етарли даражада олиб борилмаяпти. Айниқса, 3­4 та тармоқ касаба уюшмалари тизимида бошланғич ташкилотлар ва аъзолар сони кескин камайиб кетган. Жумладан, 2017­2021 йиллар давомида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимида бошланғич ташкилотлар сони 614 тага, аъзолар сони эса қарийб 417 минг кишига, Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмасида бошланғич ташкилотлар 4 100 тага, аъзолар сони 255 минг кишига, Транспорт ва қурилиш соҳасида бошланғич ташкилотлар 2 344 тага, аъзолар қарийб 220 минг кишига камайиб кетган. Шу даврда авиация ходимлари касаба уюшмасида аъзолар сони 23 фоизга камайиб, 22 мингдан 17 минг кишига тушиб қолган.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати, Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация, Таълим ва фан, Олмалиқ кон­металлургия комбинати, Кимё ва фармацевтика, соғлиқни сақлаш тармоқларида аъзолар сони ўсди. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 2017­2021 йилларда Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятидан ташқари барча ҳудудларда бошланғич ташкилотларнинг ҳам, аъзолар сонининг ҳам камайганини кўриш мумкин.

Бу борадаги ишлар танқидий кўриб чиқилиб, мазкур ҳолатлардан етарли хулоса чиқариш зарурлиги қайд этилди. 2022 йилда Республика кенгашлари, Федерациянинг ҳудудий Кенгашлари иш режаларида ушбу масала энг асосий ўринни эгаллаши лозимлиги уқтирилди.

Тадбирда 2022 йил ёз мавсумида болаларни оромгоҳларда соғломлаштириш ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги масалага ҳам жиддий эътибор қаратилди. Бу йилги ҳисоб­китоблар бўйича ёз мавсуми давомида жами 1 минг 131 та оромгоҳда 297 минг 441 нафар (шундан, 205 та стационар турдаги оромгоҳда 148 минг 651 нафар ва 926 та соғломлаштириш майдончаларида 148 минг 709 нафар) болани соғломлаштириш назарда тутилган.

Бир қарашда бу рақамлар жуда катта кўринади. Аммо бу йил 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар сони 4 миллиондан зиёдни ташкил этмоқда, уларнинг бор­йўғи 297 минг 411 нафарини, яъни умумий ҳисобда 6,8 фоизини стационар оромгоҳлар ва соғломлаштириш майдончаларида дам олдириш имконияти мавжуд. Стационар оромгоҳларнинг ўзида эса атиги 3,4 фоиз болани соғломлаштириш имконияти борлигини кўриш мумкин.

Президентимизнинг топшириқларига кўра, болалар оромгоҳлари фаолиятини ташкил этиш бўйича янги тизим жорий этилади. Хусусан, барча стационар типдаги оромгоҳлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси балансига ўтказилади. Болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, ривожлантириш ва назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфида Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш департаменти ташкил этилади. Бу ишларни амалга ошириш учун алоҳида Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Мажлисда кўриб чиқилган кейинги масала – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш кунига бағишланган тадбирларни ташкил қилиш тўғрисида бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар киритиш юзасидан таклифларни тайёрлаш, тарғибот ишларини ташкил қилишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисидаги масала ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Мажлисда касаба уюшмалари Федерацияси ҳам республикадаги энг оммавий жамоат ташкилоти сифатида жараёнда фаол иштирок этиши кераклиги таъкидланди.

Йиғилишда «Аёллар дафтари» ва кооперация усулидаги тадбиркорлик лойиҳаларини ишга тушириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилнинг 4 апрель куни Хотин­қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб­қувватлаш бўйича республика комиссиясининг кенгайтирилган тарздаги видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, «Аёллар дафтари»нинг 3­босқичига старт берилди. Апрель ойи давомида 644 минг 849 нафар эҳтиёжманд хотин­қизнинг рўйхати ва индивидуал дастурлар шакллантирилиб, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари сессияларида муҳокама этилиб, тасдиқланди. 10 май кунидан бошлаб эса «Аёллар дафтари»га киритилган хотин­қизларга амалий ёрдам бериш ишлари бошланди. Маълумотларга кўра, бугунги кунга келиб 140 минг 266 нафар, яъни 21,8 фоиз хотин­қизга амалий ёрдам берилган.

Мажлисда, шунингдек, янги нусхадаги касаба уюшмасига аъзолик билетларини жорий этишга тайёргарлик кўриш ҳақидаги, янги таҳрирдаги «Касаба уюшмалари картаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақидаги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация си Ижроия қўмитасининг мажлислари оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Мажлис якунида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлари қабул қилинди.

Жаҳонгир Наҳанов