17.06.2022. Фарғона туманидаги «Чимён» болалар соғломлаштириш оромгоҳи илк дам олувчи ўғил-қизларни ўз бағрига олди.
Оромгоҳда болажонларнинг мириқиб ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган. Биринчи навбатда, оромгоҳ ҳудудидаги тоза ичимлик сув иншооти янгиланди. Футбол майдонига чим экилди. Шунингдек, волейбол, баскетбол майдонлари ободонлаштирилди.
Сўлим гўшада спорт ва санъат билан шуғулланиши учун турли тўгараклар, инглиз ва рус тили, адабиёт фанлари бўйича маҳорат дарслари ташкил этилган. Болалар адабиётига тўла кутубхона дам олувчилар ихтиёрида.
Жамшид Эргашев