21.06.2022. Хабарингиз бор Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма мажлисида жорий йил Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия ташкил этилди.
Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси томонидан Ўзбекистон Конституциясига таклифлар беришда тармоқ тизимидаги корхоналарда меҳнат қилаётган ходимлар, айниқса хотин-қизлар ва ёшларни кенг жалб этиш, уларга эркин фикр ва таклиф билдиришларига имконият яратиш мақсадида мутахассислар томонидан давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этилмоқа.
Тармоқ тизимидаги “Жиззах плаcтмасса” АЖ корхонасида тармоқ Республика кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва унга ўзгартириш киритишнинг зарурияти” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда Республика кенгашининг меҳнат ҳуқуқи инспектори Аслитдин Хасанбоев ўз маърузаси билан иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқ иродасининг рамзи ва мустақиллигининг ҳуқуқий пойдеворидир.
Айтиш керакки, Ўзбекистон мустақиллигининг илк йилида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиниши Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаб, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солган бўлса. Бугунги кунга келиб, замоннинг ўзгариши ва фуқароларнинг ҳаёт тарзи тобора илдамлаб бораётганлиги Бош қомусимизга ўзгартиришлар киритиш заруриятини кўрсатди.
Корхона ходимлари тадбирда ўзаро фикр-мулоҳазлар юритиб, ўз таклифларини билдирдилар. Мутахассислар томонидан таклифлар тингланди ва ҳуқуқий жиҳатдан мукаммалаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Шавкат Тоиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси