[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

24.06.2022. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси  тизимидаги “Navoiyazot” АЖда “Ўзбекистон Конституцияси мазмун-моҳияти ва унга ўзгартириш киритишнинг зарурияти” мавзусида Республика кенгаши меҳнат ҳуқуқи инспектори Аслитдин Хасанбаев томонидан ишчи-ходимлар иштирокида навбатдаги семинар ўтказилди.

Маърузачи амалдаги Ўзбекистон Конституциясининг ҳаётимиздаги ўрни ва унга киритилаётган ўзгартиришлар юзасидан гапириб ўтди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва Ўзбекистон Конституциясига киритиш учун ўз таклифларини билдирдилар.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси