[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

25.06.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда касб байрами муносабати билан босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида меҳнат қилаётган журналистлар ҳамда техник ходимлар, фахрий журналистлардан бир гуруҳи муносиб тақдирланди.

Тадбирда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси асосида барча соҳаларда амалга оширилаётган ижобий янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари, қабул қилинаётган Давлат дастурларининг барчаси аввало, инсон қадрини улуғлаш, халқимиз турмуш даражаси ва сифатини оширишга қаратилганлиги алоҳида таъкидланди. Мазкур устувор йўналишларда амалга оширилаётган тизимли тадбирлар ва уларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳамда амалий натижаларини кенг жамоатчилик ҳамда халқаро ҳамжамият эътиборига ҳаққоний тарзда холисона етказишда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳиссаси беқиёс эканлиги қайд этилди.

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан кўп йиллардан бери ўзбек журналистикаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган 4 нафар соҳа вакилига “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси лауреати” мукофоти топширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати