14.07.2022. Қурилиш – меҳнат талаблари ва меъёрлари оқсаётган тармоқлардан бири. Чунки бу соҳа ходимларини ўқитиш, меҳнат, техника хавфсизлиги доирасидаги билимларини ошириш кўрсаткичлари анча паст. Аслида эса уларнинг ҳар бири хавфсизлик ва эҳтиёт чораларидан тўла-тўкис хабардор бўлишлари шарт.
Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича Республика уч томонлама комиссиясининг Самарқандда бўлиб ўтган «Муносиб меҳнат шароитларини яратиш – иш берувчининг бурчи» мавзусидаги галдаги семинари ана шу мавзуга бағишланди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Иш берувчилари конфедерацияси мутасаддилари, қурилиш ташкилотлари вакиллари иштирок этишди. Тадбирда ижтимоий шериклик асосида фаолият юритаётган ташкилотлар вакиллари ҳам сўзга чиқиб, бунёдкорлик корхоналарида муносиб меҳнат шароитлари яратиш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлилига эътибор қаратдилар, шунингдек, комиссия нинг айни соҳадаги ҳамкорлиги хусусида фикрмулоҳазалар билдирдилар.
– Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар айнан инсон омилини кучайтиришга, унинг манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда, – дея таъкидлади Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев. – Ходимлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш, меҳнатнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш йўналишларида давлатимиз томонидан кўрилаётган чоратадбирлар аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу жараён жамиятни демократлаштириш ва модернизациялаш йўлида изчил давом эттирилаётган тизимли ишларнинг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда.
Ходимларнинг меҳнати, ҳаёти ва соғлиғи муҳофазаси касаба уюшмалари фаолиятининг устувор вазифаларидан саналади. Бу борада Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Иш берувчилари конфедерацияси ўртасидаги ижтимоийиқтисодий масалаларга оид 20202022 йиллар учун мўлжалланган Бош келишув нафақат қурилиш, балки бошқа соҳаларда фаолият юритаётган ходимларнинг ижтимоийиқтисодий манфаатлари, меҳнат ҳуқуқлари билан бир қаторда, уларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш ва иш ўринлари хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутмоқда.
Бугунги кунда касаба уюшмалари корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан жамоат назоратини ўрнатиш борасида ҳам талай ибратли ишларга қўл уришмоқда. Натижада жамоа шартномаларига киритилаётган меҳнат муҳофазасига оид меъёрлар салмоғи йил сайин ортиб бормоқда.
– Вилоят бандлик бошқармаси билан ҳамкорликда ўтган йили ҳудудимиздаги ўндан ортиқ қурилиш ташкилотида меҳнаттехника хавфсизлигига риоя қилиш ҳолати ўрганиб чиқилди, – дейди Федерациянинг Самарқанд вилояти кенгаши меҳнат техник инспектори Усмон Каримов. – Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.
Вилоятдаги 3029 та қурилиш ташкилотининг барчасида ҳам техника хавфсизлиги талаб даржасида деб бўлмайди. Аксариятида фуқароларни норасмий равишда ишга олиш ҳолатлари ҳамон давом этмоқда. Бултур уларда меҳнат қилаётган 33 нафар киши ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисага учраган. Энг ачинарлиси, уларнинг орасида ҳалок бўлганлари ҳам бор.
Семинарда «AGROMIR BUILDINGS» МЧЖ, «Enter Enjineering Pte.Ltd» компанияси вакиллари қурилишда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими, меҳнат хавфсизлиги ҳолати хусусида сўз юритдилар. Бундан ташқари, анжуман доирасида тадбиркорлар томонидан тикилган ва бинокорлар учун мўлжалланган махсус кийимкечак, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари кўргазмаси уюштирилди. Меҳнат муҳофазасини намунали ташкил этган қурилиш корхоналарига эса Ижтимоиймеҳнат масалалари бўйича Республика уч томонлама комиссиясининг ташаккурномалари топширилди.
Ориф Мизомов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилояти кенгаши етакчи мутахассиси