[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.07.2022. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий маркази Сирдарё вилояти ҳудудий филиалининг 25 нафар ходимига кечки вақтда ишлагани учун қўшимча пул маблағлари тўланмай келинган.

Ушбу ҳолат Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти кенгаши режасига мувофиқ ўрганиш ўтказилганида маълум бўлди. Аниқланган камчиликни бартараф этиш юзасидан иш берувчи номига кўрсатма хати киритилди. Қонуний ҳақлар ундирилиб, 25 нафар ходимга жами 5 миллион 308 минг 635 сўм миқдоридаги пул маблағлари жорий йилнинг январь ойидан ўрганиш кунига қадар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, тўлаб берилди.

Шунингдек, филиалда қонунда акс этган иш ҳақига қўшимча тўлов тўланмагани аниқланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 743-сонли қарорининг 4-иловасига асосан айрим тоифадаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 2019 йил январда оширилиши белгиланган бўлса-да, шифохона томонидан мазкур талаб бажарилмай келинган.

Тушунтиришдан тўғри хулоса чиқарилиб, 3 нафар ходимга жами 5 миллион 473 минг 115 сўм миқдоридаги пул маблағи тўлаб берилди.

Мазкур турдаги қўшимча маблағлар ходимларга доимий равишда тўлаб борилиши йўлга қўйилди.

Абдураҳим Албеков

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори