[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.08.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан “Биз бир элмиз, бир халқмиз, Янги Ўзбекистон бунёдкорларимиз!” шиори остида Қорақалпоғистонлик болажонларни Республикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган энг сўлим ва баҳаво оромгоҳларда дам олдиришга йўналтирилган ижтимоий лойиҳа давом этмоқда.

Уларнинг мароқли хордиқ чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бугунги кунгача минглаб болажонлар дам олиш масканларида мириқиб ҳордиқ чиқариб, саломатликларини мустаҳкамлаб, оилалари қучоғига қайтдилар.

Қорақалпоғистонлик ўғил-қизларнинг навбатдаги сафари Тошкент  вилоятига бўлди. 308 нафар болажон Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Гулзор” болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олиш учун етиб келдилар.

Улар Тошкент вокзалида тантанали равишда карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилоят кенгаши, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, иқтидорли ёшлар  ҳамда саънаткорлар иштирок этдилар.

Оролбўйи болалари “Гулзор” болалар соғломлаштириш оромгоҳига жойлаштирилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати