[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

23.08.2022. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами арафасида бир қатор хайрли ишларни амалга оширмоқда.

Хусусан, тизимдаги ташкилот ва муассасаларда ишловчи ходимларнинг 280 нафар фарзандига мактаб сумкалари ҳамда ўқув қуроллари тарқатилди. Шу билан бирга, икки нафар ходим пенсияга кузатилиши муносабати билан рағбатлантирилди. «Ўзбекконцерт»нинг Наманган вилоят бўлими билан ҳаморликда уюштирилган концертга тизимдаги юз нафар ходимга чипталар бепул тарқатилди.

Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида спорт мусобақаларини юқори савияда ташкиллаштириш, касаба уюшма аъзоларининг оммавий
спорт билан шуғуланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 1400 дона спорт футболкалари тарқатилди. Байрам муносабати билан жойларда ишловчи ходимлар
ўртасида спортнинг бир қатор турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. «Маърифат соатлари»да эса тизимда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби мавзуларда тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Акмал Умаров
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши раиси