[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

25.08.2022. Ота-она учун энг катта бахт фарзандларининг бахту камолини кўришдир. Биз ҳам бугунги доруломон кунларда фарзандларининг ортидан роҳат кўраётган оила эканлигимиздан бахтиёрмиз.

Рафиқам Гавҳарой билан 2 ўғил, 1 қизни вояга етказиб элга қўшдик.

Ўғлимиз Аброржон ҳозирда давлат хизматчиси, юртимиз ривожига ҳисса қўшиб келмоқда.

Қизимиз Гулнозахон Қўқон Давлат педагогика институтида таҳсил олди, бугунги кунда мактабда инглиз тилидан ёшларга сабоқ бериб келмоқда.

Азаматжон ўғлимиз эса Қўқон Давлат педагогика институтида таҳсил олмоқда, унинг ҳам келажакдаги режалари бисёр.

Ёзнинг мунаввар тонгида оилавий нонушта қилиб ўтирган эдик. Бирдан ўғлимиз Аброржон “Дада, бир сиҳатгоҳга бориб аям билан дам олинг келинглар”, дея Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши томонидан берилган санаторий йўлланмасини қўлимга тутқазди. Рости алланечук ҳаёжон пайдо бўлиб, ҳурсандчиликдан димоғимга бир нима тиқилди. Фарзандларимизни яна дуо қилиб алқадик.

Худди ўша кунларда узоқ йиллардан буён Учкўприк тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида болалар офтолмологи вазифасида ишлаб келаётган рафиқамга саломатлигини мустаҳкамлаши учун иш жойидан санаторий йўлланмаси берилди. Айни кунда иккимиз бирга “Чимён” сиҳатгоҳида дам олмоқдамиз.

Ушбу маскандаги шароитлар, даво муолажалари бизга жуда маъқул бўлди. Энди ҳар йили бир маротаба сиҳатгоҳга келишни ният қилдик. 

Арабжон Фозилов

Учкўприк тумани