[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

25.08.2022. Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши сайёр қабулларининг навбатдагиси Самарқанд шаҳрида ўтказилди.

Туризм халқаро университетида ташкил этилган мулоқотда соҳа вакиллари, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари етакчилари, тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Қарийб ўн минг нафарга яқин аъзоларни бирлаштирган жамоат ташкилоти тармоқ келишуви ва жамоа шартномалари ижросини таъминлаш, ходимлар ҳамда улар оила аъзоларига имкон яратиш ҳаракатида бўлмоқда. Ходимлар меҳнатини ташкил этиш, уларга қўшимча имтиёз ва афзалликлар яратишда ҳам силжишлар бор. Энг муҳими, соҳа ходимларининг қўмита таркибига бирлаштирилиши ходимлар меҳнати ва дам олишларини ташкил этиш, маданий-маърифий тадбирларда қўл келяпти. Тармоқ касаба уюшмаси республика кенгаши Самарқандда ташкил этган бир қатор тадбирлар бошланғич ташкилотлар фаолиятини юритиш ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлашдаги камчиликларга барҳам берди.

Касаба уюшмалари кўмаги, амалий тавсиялари билан бир қатор бошланғич ташкилотларда ходимларга қўшимча имтиёз ва афзалликлар яратилди. Хусусан «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бошланғич касаба уюшма ташкилоти ва маъмурият қатор келишувларга эришди. Бу жамоада техник ходимлар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш,
ходимларга барча шароитларга эга жисмонан чиниқиш зали ва ошхона фаолияти йўлга қўйилди. Айни дамда тизимдаги бир қатор муассасаларда ҳам ходимлар шароитини талаб
даражасида ташкил этиш чора-тадбарлари кўрилмоқда.

Сайёр қабул доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилояти кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Шуҳрат Деҳқонов, «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Фармон Тошев, меҳнат фахрийси Бозорой Муҳаммадиев ва бошқалар соҳадаги бир қатор муаммолар ва уларнинг ечими йўлида имкониятларни бирлаштириш хусусида мулоҳазалар билдиришди.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ маданият, спорт ва туризм касаба уюшмалари фаоллари рағбатлантирилди.

Нурилла Шамсиев