06.09.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши меҳнат жамоаларида самарали ишлаб келаётган икки оилага Тошкент шаҳридаги «Умид гулшани» сиҳатгоҳига бепул йўлланма тақдим этди.
Шунингдек, кам таъминланган, кўп болали ҳамда вилоятнинг олис ва чекка ҳудудида, мураккаб иқлим шароитида яшаб келаётган бойсунлик Хадича Раҳимбердиева, Термиз шаҳрида яшовчи Насиба Бобомуродова ҳамда Валентина Орловаларга мафтункор «Сангардак» сиҳатгоҳида ҳордиқ чиқаришлари учун бепул йўлланма берилди. Йўлланмаларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти кенгаши раиси Абдукарим Аҳмедов тантанали равишда топширди.
Ориф Аллаёров
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти кенгашининг Ижтимоий суғурта бўлими мудири